Яратилиш санаси 26.04.2024

Билим юртида очиқ дарс бўлиб ўтди...

▫️"Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юртида апрел ойи "Ақоид ва информатика" фани ойлиги муносабати билан Ақоид фани ўқитувчиси Маҳмудов Калимуллоҳ домла 3-курс 49- гуруҳ талабаларига “Ақоид” фанидан "ҚАБРДАГИ САВОЛ-ЖАВОБ ҲАҚЛИГИ БАЁНИ" мавзусида очиқ дарс ўтди.

▫️ Билим юрти мудири А.Бобамирзаев, ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари С.Мадмусаев, ўқув услубий бўлим бошлиғи А.Турсунов ҳамда билим юртининг тажрибали ва ёш устозлари очиқ дарсни кузатиб, таҳлил қилдилар.

▫️Очиқ дарс интерфаол, замонавий услуб ва методлар асосида бўлиб ўтди.

Бўлиб ўтган очиқ дарсда таҳлил қилган устозлар ва иштирок этган талабалар қуёидаги саволларга жавоб олдилар:

1. Қабрдан бошқа ўринда савол-жавоб қилинадими?
2. Савол-жавоб қачон бўлади?
3. Йиртқич ҳайвон еб юборганга савол-жавоб бўладими?
4. Ёш болага савол-жавоб бўладими?
5. Мажнунларга савол-жавоб бўладими?
6. Пайғамбарлар (алайҳимуссалом) савол-жавоб қилинадиларми?
7. Жинлар ва фаришталар савол-жавоб қилинадиларми?
8. Кофирлар савол-жавоб қилинадиларми?
9. Кимлар савол-жавоб қилинмайди?
10. Қайси тилда савол-жавоб қилинади?
11. Қабрдаги савол-жавобдан Муҳаммад алайҳиссалом умматларига фойда борми?

Билим юрти матбуот хизмати