Яратилиш санаси 01.05.2024

Ақоид фани билимдонлари тақдирландилар...

Жорий йил  1 май куни "Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юртида “Апрел – Ақоид фани ойи” муносабати билан ташкил этилган “Матн китобларни ёд оламиз” номли танловинининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда Алоуддин Косоний роҳимаҳуллоҳнинг “Ал-Муътамад мин ал-Муътақод” насрий матнлари, Абул Муайяд ан-Насафий роҳимаҳуллоҳнинг “Ал-Манзумат ар-Роийя” ва Хизрбек ибн Жалолиддин роҳимаҳуллоҳнинг “Жаваҳирул Ақоид” (Қасида-и Нунийя) назмий байтларини ёд олган қуйидаги иқтидорли талабалар ташаккурнома ва пул мукофоти билан тақдирландилар:

48-гуруҳ талабалари Иброҳимжонов Билолиддин, Умаралиев Исроил
49-гуруҳ талабалари Мавлонов Шоҳижаҳон, Азизов Нурмуҳаммад, Махамов Муҳаммадқодир
50-гуруҳ талабаси Абдулқосимов Абдуллатиф
51-гуруҳ талабаси Абдувоҳидов Муҳаммад Юсуф
52-гуруҳ талабаси Акмалов Зиёдуллоҳ

 

Билим юрти матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар