Яратилиш санаси 01.09.2021

Салафийлик

Салафийларнинг рахнамоларидан бири Ибн Бознинг :

"ان قراءة القرءان على اموات  المسلمين ضلال"

Яьни: "Мусулмонларнинг ўликларига Куръон тиловат қилиб, савобини бағишлаш гумроҳликдир" деган фатвосига 
раддия.

Ибни Бознинг бу фатвоси салафи солиҳлар жумлаи жаҳон аҳли суннат мусулмонларнинг фикрига ҳилофдир.

Шу билан бирга, унинг бу ва шу каби бошқа бидъатлари тинч -тотув яшаб келаётган мусулмон миллатлар орасида фитна, адоват ва иҳтилоф уругларини сочувчи омил бўлади.

Маййитларга тиловат савобининг етиб бориши уммати Мухаммадиянинг ижмоси билан исботланган. Имом Нававий  розияллоҳу анҳу ўзларинининг машҳур "Ал  - азкор" номли асарида айтади : "Тириклар дуосининг  савоби ҳам етиб боради, деб уламолар ижмо қилганлар".  Шунингдек , Имом Нававий Имом Шофийдан қуйидагича ривоят қилган:

"و يستحب أن يقرأ عند الميت شيء من القرءان و إن ختموا القران عنده كان حسنا "

Яаъни: "Маййитнининг қабри олдида Куръон оятларидан  ўкиш мустаҳаб, агар Қуръоннинг ҳаммасини ўқиб, хатм қилинса янада яхши бўлади".

Имом Шофиий раҳимаҳуллоҳнинг бу сўзлари "тиловат савобини бағишлаш Ҳаррис" деган салафийларнинг барчасига қарши раддия бўлади .
Далил сифатида яна келтириш мумкин : Набий мухтарам  саллаллоҳу алайҳи васалламнинг

"اللهم اغفر لاهل  البقيع".

"Ё Аллоҳ, Бақиъ қабристон аҳлини кечиргин", деб  дуо қилганлари машҳур ҳадисларда келган .
Сўзимиз сўнгида демоқчи бўлган сўзимиз бундай пуч ғояларга 
алданиб қолмайлик .

Абдулазиз Бобамирзаев