Мовароуннаҳрга исломни кириб келиши (2 қисм)
Дарҳақиқат, бир қанча аскар етиб келди. Улар бир жойга йиғилиб, жанжалкашларни ўраб олишди. Хаммани даҳшатга солган ҳолда давогарлар ва гувоҳларни қозининг ҳузурига етаклашди. Йиғилганлар бўлиб ўтган иш муҳокама этилишини кутишмаганди. Қози мусулмон аскарни бутпараст йигитнинг ёнига турғизиб кўйиб, ҳодисани яхшилаб, холис ўрганиб чиқди ва мусулмон аскарга қарши ҳукм чикарди! Ажойиб қисса шундан иборатми? Йўқ, бу фақат бошланиши эди.
Хабар шаҳарнинг бўйи-энига ёйилди: «Бу ғозийларнинг одил қозилиги бор экан...» Бу томонда самарқандлик бир йигит қочқин аъён ҳузурида ҳамманинг ҳайратига сабаб бўлган ҳодисани ҳикоя қиларди. Аъён ҳикоянинг тўгрилигини ўрганганидан кейин ҳали ҳеч ким қилмаган «мажнунона» қарорини берди. Қутайба ибн Муслим устидан амирул мумининга шикоят аризаси ёзиб, элчи орқали жўнатди. Ёш самарқандлик учқур отга миниб, ҳалифалик маркази - Дамашққа қараб чопди. У хаёлида муваффақияти иложсиз бўлган вазифаси ва тарих унингдекни кўрмаган давлатни бошқараётган, шарқдан Чин, ғарбдан эса Атлантика океанигача бўлган ҳудуд ҳукмдори - амирул муминин ҳузурига киришдаги машаккатларини ўйлаганича Дамашққа кириб келди.
Мулкида Кисро ва Қайсардан ўтадиган бу улуғ подшоҳ ҳузурида қандай сўзлайди? У энг кучли қумондонларидан бири устидан қилинган шикоятни қандай қабул қилади? Ва ниҳоят, давлат душманларидан бўлган ўзига қандай муомала қилади? Бу йигит ҳали амирул муминин рошид халифаларнинг бешинчиси хисобланишини ва дунёни адолатига тўлдирган зот Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг наби ралари, зоҳиду обид Умар ибн Абдулазиз эканини билмасди.
Йигитнинг сафари Дамашқнинг оддий маҳаллаларидан бирида, лойдан қилинган эски уй олдида ниҳоясига етди. Унга «Амирул мумининни шу жойда топасиз», дейишганди, лекин асло бунга ишонмади. Зеро, дунёга молик бўлиб турган одамнинг уйи қандай қилиб бундай жойда бўлсин?! Йигит уйга яқинлашиб келиб қараса, бир киши деворни тузатиб турар, унинг қўли ва кийимлари лой эди. Олдидан ўтаётган хар бир киши: «Ассаламу алайкум, эй амирул муминин», дейиши йигитни саросимага солиб кўйди.
«Дунёни бўйсундириб турган подшоҳ мана шуми? Ажаб иш булдику!» У шундай ўйлар ичра хаёлига шунғиган пайтда бир аёл боласи билан амирул мумининдан «Байтул мол»дан берилаётган нафақасини кўпайтиришларини сўраб келиб қолди. Шунда унинг уғли амирул мумининнинг боласи ўйнаётган ўйинчоққа талпинди ва унинг қўлидан тортиб олди. Амирул мумининнинг уғли ўйинчоғини қайтариб оламан, деган пайтда аёлнинг уғли уни уриб юборди. Шунда боланинг юзи конади ва ҳар қандай она каби, амирул мумининнинг завжалари ҳам боласи томон чопди ва уни бағрига босиб, ярасини боғлади. Кейин ҳалиги аёлга ва унинг боласига бақира кетди.
Ҳалифанинг хотини ким эканини биласизми? У сарой ва подшоҳ тарбияланувчиси, отаси, эри ва иниларининг ҳаммаси мусулмонларнинг буюк ҳалифалари бўлган Фотима бинти Абдулмалик эди. Шунда Умар ибн Абудулазиз қўрқинч чулғаб олган аёлнинг ва боласининг юзига бокдилар. Уларни тинчлантирдилар, ўнг ўз уғилларидан ўйинчоқни олиб, боланинг қўлига бердилар. Аёлга оладиган нафақасига кўшимча қилиб берилишини буюрдилар. Сўнг ўз ўғилларининг юзидан ўпиб, уни ҳам тинчлантирдилар ва хотинларига қараб: «Меҳрибоним, уни, боласини қурқитиб юбординг. Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам айтганлар: «Ким бир мусулмонни қурқитса, Аллох уни қиёмат куни қўрқитади», дедилар, сўнг деворни тузатишни тўхтатдилар.
Йигит ҳалимлик оғушида эканини ҳис килиб, амиру мумининга яқинлашишга журьат этди. Умар ундан нимага келганини сўраганларида, у шундай жавоб килди: «Хўжам, Самарқанд аҳлининг хаққини сурайман. Сизга Қутайба ибн Муслим устидан шикоят килиб келдим. Биз сизнинг адолатингизни биламиз, инсоф килишингиздан умидвормиз. Қутайба тўсатдан бизга хужум килди. Биз уч кун душманга мухлат бериши ва Ислом ёки жизя, ёҳуд уруш ўртасида их-тиёрли қилиш сизнинг одатингиз эканини билардик». Умар: «Бу бизнинг одатимиз эмас, балки у Аллоҳнинг амри ва Расули соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидир», дедилар. Шунда йигит: «Қутайба бундай килмади», деди.
Умар озгина уйлаб турдилар, сўнг котибни чақириб, бир нималарни ёздирдилар ва мухр қуйиб, йигитга узатдиларда: «Буни Самарқанд волийсига бер, Ҳудо хоҳласа, у устингиздан зулмни кўтаради», дедилар. Яна деворни тузатишга қайтдилар.
Самарқанд волийси амирул мумининнинг хатини очиб, ўқиди. Кейин йигитга: «Амирул мумининнинг амри бош устига! Сизнинг муаммоингизни ечиш учун қози тайинлатишимни буюрибди. Буни тезликда бажараман. Икки кундан кейнга келишамиз. Ўғлим, боргинда, қавмингнинг улуғларини келтир. Биз уларга омонлик берамиз», деди. Сўнг Самарқанд шаҳрида Қутайба ибн Муслим билан катнашган гувоҳни излаб одам жўнатди. Чунки Қутайба ибн Муслим вафот этган эди. Одамлар масжидга йиғилишди. Унда муҳокама бошланди. Мусулмон кози хозир булди. Эшикбон аъёнлар улуғини чорлади ва уни олдинга уткизди. Сўнг Қутайба ибн Муслим билан қатнашган гувоҳ чакирилиб, даъвогарнинг ёнига турғизилди. Сўнг қози аъёнга юзланиб, даъвосини арз килишга амр этди. Аъён: «Қумондонингиз Қутайба ибн Муслим диёримизга огоҳлантиришсиз кирди. Ҳамма мамлакатларга уч танлов: Ислом ёки жизя, ёки урушни таклиф қилди. Аммо бизни ҳийла билан босиб олди», деди. Қози Қутайбанинг гувоҳига юзланди ва: «Бу шикоятга нима дейсан?» деди.
Қутайбанинг гувоҳи унга жавоб килди: «Аллох қозини ислох қилсин! Уруш - бу хийладир. Бу мамлакат ўта қудратли бўлиб, фатҳ олдида тўғанок бўлиб турганди. Биз билардикки, агар икки томон урушадиган булса, қонлар анхор бўлиб оқарди. Аллоҳ бизни мана шу режага йўллади Бу кутилмаган ишимиз билан мусулмонларни катта зарардан химоя қилдик ва душманимизнинг жонини асрадик. Ха, биз уларни фавкулодда ҳолга солдик, лекин упарни қуткардик ва уларга Исломни танитдик!»
Қози унга: «Сизлар уларни Исломга ёки жизяга, ёхуд харбга чақирдиларингми?» деди. Гувоҳ жавоб берди: «Йуқ. Айтган сабабларимизга кўра кутилмаганда хужум қилдик». Шунда қози деди: «Сен иқрор бўлдинг. Агар даъво килинаётган киши айбига иқрор бўлса, муҳокама тугайди. Аллоҳ бу умматга фақат дин туфайлигина нусрат берган. Хиёнатдан сақланиш ва алолат ила туриш диндаги буюкликлардандир. Алоҳга қасамки, биз уйимиздан Аллоҳ йулида жиҳод қилиш учунгина чиққанмиз. Биз ерга эга бўлиш, мамлакатларни босиб олиш ва унда нохак олий булиш учун чиқмаганмиз!»
Сўнг қози башарият тарихидаги энг ажиб хукмни чикарди: «Мусулмон қўшиннинг хаммаси Самарқанддан уч кун ичида қандай тез кирган булса, шундай тез чикиб кетсин ва шаҳарни ўз аҳлига қайтарсин. Уларга урушга хозирланишга фурсат берилсин. Сўнг уларни огоҳлантирсинлар ва Ислом ёки жизя, ёхуд харб ўртасида ихтиёр берсинлар. Агар улар харбни танласалар, у холда уруш булади. Бу Аллоҳ таоло шариатининг ва Пайтамбари соллаллоху алайхи васалламнинг суннатлари татбиқи бўлади».
Самарканд ахлини хайрат чулғаб олди. Кўшин зудлик билан шахарни ташлаб чиқа бошлади ва уч кун ўтмай, унда бирорта мусулмон колмади. Каттаю кичик ахоли шахар марказида тўпланишди. Улар бўлган ишга ишонмаётган эдилар. Улар: «Хулқи бундай қавм башарнинг энг яхшиси, унинг қозиси қилган иш мутлак адолат, ўзининг атболарига бундай ишларни буюрадиган дин хақ дин», дея ўзаро гаплашишарди.
Иш узоқ чўзилмай, Самарқанд аҳлининг ҳаммаси Исломни қабул қилди. Ха, бу Аллоҳнинг барҳаёт дини Исломдир! Бу бизнинг умматларнинг яхшиси бўлган кунларимизда нур, рахмат ва адолат билан ёзган тарихимиздир!»
Усманов Абдусамад
"Ҳидоя" ўрта махсус ислом
билим юрти мударриси