Ваҳҳобийлик оқими
Ақоид фанини бугунги кундаги ўрни беқиёсдир. Бу фан инсон ҳаётида муҳим ўрин тутади. Хозирги кунда дунёда жуда кўплаб оқимлар келиб чиққан. Бу оқимларнинг асосий мақсади инсонни тинч яшаётган йўлдан адаштириб, уни залолат сари етаклайди. Булардан инсон ўзини четда сақламоғи учун бу оқимлар ҳақида маълумотга эга бўлиши керак.
Шунинг учун бу оқимлар ҳақида маълумот бериб ўтишни ўзимизга лозим топдик.
- “Ваҳҳобийлик”.
Ваҳҳобийлик – диний-сиёсий оқим бўлиб, XVIII асрда Марказий Арабистоннинг Нажд воҳасида юзага келган. Ваҳҳобийлар бевосита дин номидан иш кўрган ва уни “тозалаш” гўёки Пайғамбар давридаги асл ҳолатига қайтариш, барча арабларни яшил байроқ остида бирлаштириш каби ғояларни илгари сурган. Инглиз мустамлакачилиги бу вазиятдан ўз мақсадида фойдаланган: ғоя тарафдорларини қуроллантириб, Усмонли туркларга қарши жангга ташлаган. Шунинг учун ҳам улар Усмонлилар мансуб бўлмиш ғанафий мазҳабини кофир мазҳаб деб эълон қилишган. Қандайдир доиралар манфаати йўлида исломдаги ўз биродарларини кофирга чиқаришгача бориб етишган.
Ваҳҳобийлар дунёвий маданиятга қатъий қарши туриб, мусиқа, театр ва тасвирий санъат билан шуғулланиш, бадъий завқ-шавқ олиш кечирилмайдиган гуноҳ деб ҳисоблашади. Айни пайтда улар ҳокимиятни эгаллаш ва унинг воситасида ўз тартиб-таомилларини ҳаётга татбиқ этиш учун қатъий кураш олиб боришади, фақат бу ниятни амалга ошириш учун диндан восита сифатид фойдаланишади холос.
Ваҳҳобийлар ҳаракати тарихда қолдирган қонли излардан бунга истаганча мисол келтириш мумкин. Маълумки, ислом дини ҳамжиҳатликка, Аллоҳ йўлида бир бўлишга даъват этади. Замонлар ўтиши билан бу бирдамлик айрим давлатларга ёқмай қолди, тўғрироғи улар мусулмонлар якдилликдан ҳайиқа бошладилар. Бир четда туриб қурол кучи билан араб давлатларига таҳдид солиш ҳеч бир фойда бермагач, қандай қилиб бўлмасин, мусулмонларни ичидан бузишга, низо чиқариб уларни бўлиб юборишга ҳаракат қилишди. Бу вазиятда мавжуд мазҳаблар ичида низо чиқариш имконияти қўл келди. XVII асрда исавийлар ҳозирланган дастурлар асосида гўё исломга эътиқод қўйган болалар Туркия, Қоҳира, Миср ва Сурияга юбориб ўқитилди, улардан эса уламолар етишиб чиқди, бу олимлар ўзлари олган таълим-тарбиядан келиб чиқиб исавийлар мафкурасига хизмат қилди, динни ичидан бузишга хизмат қилишди. Гарчи исломдаги бир кичик мазҳаб бўлса-да, ҳанбалия мазҳабидагилар динга амал унинг пуританлик, яъни ҳарфхўр ислом талаб қила бошлашди. Ваҳоланки, ҳеч ким Пайғамбар (с.а.в) ҳадисларини ўзча талқин қилишга, уларни манфаътларига мослаштиришга ҳақли эмас. Ислом олимларининг таъкидлашларича, Пайғамбар (с.а.в) “Ҳар бир янгилик залолатдир” деганларида ибодатдаги янгиликни назарда тутганлар. Зинҳор ба зинҳор дунёвий янгиликни, тараққиётни эмас.
Арабларни бўлиб ташлаган бу ҳаракат шу тахлид кучга киради ва ваҳҳобийлик номини олади. Ваҳҳобийлик ҳаракати XIX аср бошларида жуда кучаяди. Абдулваҳҳоб биринчи амалий қадамини саҳоба Зайб ибн ал-Хаттобнинг Жубайлидаги сағанаси устига қўяди ва уни ер билан яксон қилади. 1803 йил ваҳҳобийлар Маккани, кейин Мадина шаҳрини босиб олишди. Улар шу даражага бориб етишдики, Маккаю Мадинадаги барча қабр тошларини, ҳатто Биби Оиша, Биби Фотима ва саҳобалар саҳанасидаги қабр тошларини бузиб, синдириб ташлашди. Улар Пайғамбар (с.а.в) мақбарасидан гумбазларни бузишга чоғланган бир пайтда куч билан тўхтатиб қолинди. Бу – ҳаракатнинг зоҳирий кўриниши. Аслида эса улар динни “асл ҳолатига келтириш” даъвати остида босқинчилик, талончилик билан машғул бўлишди. Ҳатто улар 1810 йилга келиб Пайғамбар (с.а.в) нинг муборак масжидини ҳам талон-тарож қилишди. Ўмарилган мулкни эса юз минг талерга сотиб юборишди.
Маҳмудов Калимуллоҳ
"Ҳидоя" ўрта махсус ислом
билим юрти мударриси