Яратилиш санаси 21.06.2024

“Қабул-2024” бошланди…

▫️"Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юртида ҳам республикамиздаги барча диний таълим муассасалари қаторида 2024-2025 ўқув йили учун қабул ҳайъати жорий йил 20 июндан ўз ишини бошлади.

▫️Қабул ҳайъати томонидан “Қабул-2024” учун тайёргарлик ишлари якунланиб, абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш учун барча шарт-шароитларни ҳозирланди.

▫️Абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш "Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юртида оффлайн шаклда тасдиқланган қабул низомлари асосида амалга оширилмоқда.

▫️Абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш жорий йил 20 июлгача давом этади.

▫️Талаб қилинадиган ҳужжатлар:
– таълим муассасаси раҳбари номига ариза;
– паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
– маълумоти тўғрисида аттестат ёки диплом (асл нусхаси);
– 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (охирги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши керак);
– чет тили билиши тўғрисидаги сертификат (маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган чет тилидан бошқа хорижий тил бўйича тест топширувчилар учун) асл нусхаси.

 

Билим юрти матбуот хизмати