“Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти жамоасига ташаккурнома берилди
2024 йил Муборак Ҳаж зиёратига борган фуқароларни Наманган халқаро аэропортидан кузатиш ва кутиб олишда фаол иштирок этган “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти жамоасининг Андижон вилояти ҳожиларини кузатиш ва кутиб олишда кўрсатган самимий хизматлари учун Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари, вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги ҳар йилги “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ҳайъати раиси Раҳматилло Бурҳонович Арзиев томонидан “ТАШАККУРНОМА” билдирилди.
Жорий йил 24 июл куни Андижон вилояти “Саййид Муҳйиддин Маҳдум” ўрта махсус ислом билим юрти мудири Рустамжон домла Махмудов билим юртига ташриф буюриб, мазкур ТАШАККУРНОМА ва эсдалик совғани билим юрти мудири Абдулазиз Бобамирзаевга топширди.
Шу ўринда “Ҳидоя” ўрта махсус билим юрти мудири Абдулазиз Бобамирзаев билим юрти жамоасининг камтарона хизматларига кўрсатилган эътибор ва ташаккурнома учун самимий миннатдорчилик билдирди.
Билим юрти матбуот хизмати