Яратилиш санаси 17.09.2024

1-БОСҚИЧ ТАЛАБАЛАРИГА КИТОБ СОВҒА ҚИЛИНДИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан “Ҳидоя” ўрта махсус ислом таълим муассасаси Ахборот ресурс – маркази ҳамда ислом таълим муассасаси талабалари учун Араб тили (сарф) фанига оид 89 дона “ТАСРИФ” сарф фанидан янги ва осон қўлланма” номли китоби беғараз тақдим этилди.

Ушбу китобларни таълим муассасаси директори Қобилжон домла Мирзабаев, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Содиқжон Мадмусаев, Ёшлар билан ишлаш маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ривожиддин Насриддиновлар жорий йил 17 сентябр куни таълим муассасаси 1-курс талабалари билан учрашиб, ушбу китоб талабаларнинг араб тилини мукаммал ва осон ўрганишлари учун қўлланма бўлиб хизмат қилишлигини таъкидлаб, уларнинг ҳар бирларига китоб тақдим этдилар.

Учрашувда устоз ва талабалар кўрсатилаётган бундай ғамхўрлик ва эътибор учун Ўзбекистон мусулмонлари идорасига ўзларини самимий миннатдорчиликларини билдирдилар.

Муҳаммадали КАТТАБАЕВ,

Ахборот – ресурс маркази мудири