Китоблар кўргазмаси ташкил этилди!
"Ҳидоя" ўрта махсус ислом таълим муассасасида сентябр ойи "Ислом тарихи ва Мавлидун Набий" фанлари ойлиги деб эълон қилингани муносабати билан фанга оид адабиётларлар кўргазмаси ташкил этилиб, талабаларни китоблар билан таништирилди.
Билим юртида май ойи "Ислом тарихи ва Мавлидун Набий" фани ойлиги муносабати билан таълим муассасасининг ислом тарихи фани ўқитувчилари талабаларга ислом тарихи фанига оид китобларни талабаларга таништирдилар.
Ушбу китоблар кўргазмасида таълим муассасасида ислом тарихи фанидан дарслик бўлган Муҳаммад Ҳузорийнинг “Нурул яқин фий сийроти саййидил мурсалин” китобининг бир нeча нашрлари, ушбу китобга ёзирлган шарҳ “Алфатҳул мубин шарҳу нурил яқин фи сийроти саййидил мурсалин” китобини ҳам талабаларга таништириб ўтилди.
Қолавeрса ушбу китоб кўргазмасида ислом тарихида муҳим аҳамиятга eга бўлган “Ал-бидоя ванниҳоя”, “Сияру а’ламин нубало” каби китоблар, ундан ташқари Қози Иёзнинг “Шифо” китоблари ҳақида ҳам таништириб ўтилди. Бундан ташқари сийрат фанига оид замонавий китоблар ҳақида ҳам таништирилди.
Таълим муассасаси матбуот хизмати