Соҳа масъуллари диний таълим муассасасида бўлди
2024 йил 3-октябрь куни “Ҳидоя” ўрта махсус ислом таълим муассасасига Ўзбекистон мусулмонлари идораси таълим ва илмий тадқиқот бўлими мудири Салоҳиддин Шерхонов ва бўлим мутахассиси Абдуносир Бабамирзаевлар ташриф буюрди.
️Ташриф чоғида меҳмонларга таълим муассаса директори Қобилжон домла Мирзабаев ва директор ўринбосари Содиқжон домла Мадмусаевлар ҳамроҳлик қилди.
️Ташрифнинг биринчи қисмида меҳмонлар таълим муассасасида мударрис ва талабаларга яратилган шароитлар, ўқув жараёнларини ташкил қилиниши билан яқиндан танишиш мақсадида дарс жараёнларини кузатдилар ҳамда талабалар билан очиқ мулоқот тарзида суҳбат қилдилар.
Cуҳбат жараёнларида масъуллар томонидан юртимиздаги барча соҳалар қатори диний соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, муҳтарам Президентимизнинг диний соҳага қаратаётган алоҳида эътиборлари натижасида олий диний таълим муассасаларининг сонини яна биттага ошганлиги, жорий ўқув йилидан бошлаб Имом ал-Буҳорий номидаги Тошкент ислом институтида магистратура бўлимининг ташкил қилинганлиги, 2025 йилдан бошлаб докторантура босқичи қабули бошланишлиги ҳақида маълумотлар бериб ўтдилар. Суҳбатлар жараёнида талабалар ҳам фаол иштирок этиб ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.
Куннинг иккинчи ярмида ташриф буюрган соҳа масъуллари ва таълим муассасасида фаолият кўрсатаётган ўқитувчи ва ишчи ходимлар иштирокида очиқ мулоқот тарзида учрашув ташкил этилди.
Учрушув давомида Юртимизда кенг нишонланаётган "1-октябрь Устоз ва мураббийлар куни" муносабати билан Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг таълим муассаса устозларига йўллаган табрикларини етказди.
Бўлиб ўтган учрашув очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, йиғилиш иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олдилар.
Таълим муассасаси Матбуот хизмати