Яратилиш санаси 21.10.2024
Таълим муассасасида очиқ дарс бўлиб ўтди...
▫️"Ҳидоя" ўрта махсус ислом таълим муассасасида октябръ ойи “Фиқҳ, усулул фиқҳ ва ҳуҳуқшунослик” фани ойлиги деб эълон қилингани муносабати фиқҳ фани ўқитувчиси Азимхон домла Абдуллаев 4-курс 50- гуруҳ талабаларига “Фиқҳ” фанидан “Музораба шартномаси” мавзуси бўйича очиқ дарс ўтди.
▫️ Таълим муассасаси ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари С.Мадмусаев, маънавий ва маърифий ишлар бўйича мудир ўринбосари Р.Насритдинов, ўқув бўлим бошлиғи А.Турсунов ҳамда таълим муассасасининг тажрибали ва ёш устозлари очиқ дарсни кузатиб, таҳлил қилдилар.
▫️Дарс интерфаол, замонавий услуб ва методлар асосида бўлиб ўтди.
Таълим муассасаси матбуот хизмати