Яратилиш санаси 30.10.2024

Китоблар кўргазмаси ташкил этилди!

"Ҳидоя" ўрта махсус ислом таълим муассасасида октябр ойи "Фиқҳ, Усулул фиқҳ, Хатоба ва Ҳуқуқшунослик" фани ойлиги деб эълон қилингани муносабати билан фан ўқитувчилари фанга оид адабиётларлар кўргазмаси ташкил этилиб, талабаларни китоблар билан таништирилди...

Ушбу китоблар кўргазмасида таълим муассасасида фиқҳ фанидан дарслик бўлган Убайдуллоҳ ибн Масъуднинг “Мухтасар ал виқоя” китобининг бир нeча нашрлари, ушбу китобнинг асли бўлган "Виқоятур ривоя"  ва унинг шархи  “Умдатур ривоя ала шархил виқоя" китобини ҳам талабаларга таништириб ўтилди.

Қолавeрса ушбу китоб кўргазмасида ҳанафий мазҳабида муҳим аҳамиятга eга бўлган “Ал-ҳидоя шарҳи бодоятил мубтади ”, “Баҳрур роиқ шарҳи канзуд дақоиқ” каби китоблар, ундан ташқари Ибни Обидин раҳимаҳуллоҳнинг “Роддул муҳтор алаъ дуррил мухтор”  китоблари ҳақида ҳам таништириб ўтилди. Бундан ташқари ҳанафий мазҳабига оид замонавий китоблар ҳақида ҳам таништирилди.

Таълим муассасаси матбуот хизмати