АМРИ МАЪРУФ ВА НАҲЙИ МУНКАР ҚИЛИШ ОДОБЛАРИ
Жорий йил 30 октябр куни “Ҳидоя” ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабалари учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилоят бош имом-хатибининг ўринбосари ҳамда таълим муассасаси катта ўқитувчиси Обидхон домла Икрамов “АМРИ МАЪРУФ ВА НАҲЙИ МУНКАР ҚИЛИШ ОДОБЛАРИ” мавзусида суҳбат қилиб бердилар.
▫️Суҳбат давомида нотиқ томонидан амал қилиши лозим бўлган қуйидаги 14 та одобни далиллар ҳамда мисоллар билан очиб берилди.
1. Эзгу ният қилиш
2. Амри маъруф ва наҳий мункар қилинадиган ўринларни билиш.
3.Амри маъруф ва нахйи мункар қилганда мулойим бўлиш
4. Халим ва кечиримли бўлиш
5. Одоб амри маъруф килувчи шахс ўзи хам маъруф ишни киладиган ва мункар ишни килмайдиган киши бўлиши керак.
6. Мақталган ахлоқлар билан зийнатланган бўлсин.
7. Одамлардан тама қилмаслик.
8. Ихтилофли масалаларни бутунлай инкор қилиб юбормаслик.
9. Нахйи мункар қилишга муносиб вақтни ихтиёр қилиш
10. Нахйи мункарнинг даражама-даража қилинишига риоя этиш.
11. Энг муҳимидан бошлаш
12. Иложи борича махфий равишда қайтарсин
13. Одамларнинг айбларини кидириб юрмаслик.
14. Ужб, яъни манмансирашдан эхтиёт бўлиш.
Билим юрти матбуот хизмати