Яратилиш санаси 04.11.2024

Жаҳолатга қарши маърифат…

Жорий йил 4 ноябрь куни таълим муассасасида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

▫️Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакили Мусохон домла Аббасиддинов, Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Хатамов Жамшед Мухтарович, Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази илмий ходими тарих фанлари доктори Жўрабек Чўтматов, таълим муассасаси директори Қобилжон домла Мирзабаев ҳамда таълим муассасасининг ўқитувчи ва талабалари иштирок этдилар.

Суҳбат давомида таълим муассасасига ташриф буюрган мeҳмонлар ўқитувчи ва талабаларга жаҳолатга қарши илм-маърифат, юксак маънавият, гўзал одоб ахлоқ билан курашиш кераклигини таъкидладилар.
 

Таълим муассасаси матбуот хизмати