Яратилиш санаси 15.11.2024

"Дўстлик уйи"га саёҳат...

Сўнгги йилларда мамлакатимизда диний-маърифий соҳа ривожи йўлида кенг кўламли ислоҳотлар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Ушбу жараён соҳа ходимларидан ҳам алоҳида масъулият ва фаоллик талаб этади. Шу ўринда таъкидлаш керакки, уларнинг фидоийлиги, шарафли меҳнатлари ҳукуматимиз томонидан эътироф этилиб, қадрланмоқда.

Жорий йил 15-ноябр куни  “Диний бағрикенглик” мавзусида таълим муассасаси Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ривожиддин Насритдинов, таълим муассасаси матбуот котиби Баҳромжон Абдураҳимов, таълим муассасаси ўқитувчиси Саидолим Ақилханов ҳамда таълим муассасаси талабалари иштирокида саёҳат тадбири бўлиб ўтди. 

Саёҳат манзили эса дўстлик уйи бўлди.

Саёҳат уйи мутасаддилари устоз ва талабаларга у ерда 4 миллат яъни Қирғиз, Корейс, Рус, Тожик миллати марказлари бор экани ҳамда бу миллат вакиллари у ерда ўзларинининг турли хил урфий байрамларини нишонлашлари ва маданият намуналари ҳақида батафсил маълумотлар берди.

Таълим муассасаси Матьуот хизмати