Яратилиш санаси 21.11.2024

Таълим муассасасида учрашув бўлиб ўтди…

Жорий йил 21 ноябрь куни “Ҳидоя” ўрта махсус ислом таълим муассасаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор М.Муҳаммадсиддиқов, ЎМИ таълим ва илмий-тадқиқот бўлими бошлиғи С.Шерхонов, Дин ишлари бўйича қўмитанинг диний таълим муассасалари ва илмий марказлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ҳ.Қирғизбаев, Имом Мотурудий халқаро илмий-тадқиқот маркази бўлим бошлиғи А.Аллоқулов, ЎМИ таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мутахасиси А.Бобамирзаевлар ташриф буюрдилар.

▫️Ташриф давомида таълим муассасаси педагок ўқитувчилари, ишчи ходимлари ва талабалари билан учрашдилар.

▫️Учрашувда меҳмонлар таълим муассасаси педагок ўқитувчилар, ишчи ходимлар ва талабаларига яратилаётган шароитлардан унумли фойдаланиш, чет тилларини пухта эгаллаш, ижтимоий муаммоларни ислоҳ қилишда жонбозлик кўрсатиш, якка тартибда диний таълим беришнинг салбий оқибатлари ҳақида тўхталиб ўтдилар.

Таълим муассасаси матбуот хизмати