Яратилиш санаси 28.11.2024

“Мажзуб Намангоний” зиёратгоҳига борилди...

▫️Жорий йилнинг 27 ноябрь куни «Ҳидоя» ўрта махсус ислом таълим муассасаси “Хатоба” фани ўқитувчиси Обидхон домла Икрамов, таълим муассасаси ҳуқуқшуноси Тоҳиржон Таджалиев бошчилигида 51-53 –гуруҳ талабалари билан биргаликда Наманган шаҳридаги “Мавлоно” қабристони ва “Мажзуб Намангоний” зиёратгоҳига борилди.

▫️Зиёрат давомида “Хатоба” фани ўқитувчиси Обидхон домла Икрамов талабаларга қабр зиёрати одоблари, маййитни дафн этиш тартиблари ва XVIII асрнинг ярмида ўтган, ўзбек тасаввуф адабиётининг йирик намояндаларидан бири Мажзуб Намангоний ҳаёти ва ижоди ҳамда унинг қаламига мансуб «Девон»га кирган «Соқийнома» ва форс тилларида  «Тазкираи Мажзуб Намангоний» номли асарлари ҳақида маълумот берилди.

Таълим муассасаси ҳуқуқшуноси Тоҳиржон Таджалиев талабаларга Қонунчилик палатаси томонидан 2010 йил 18 ноябрьда қабул қилинган “Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида” қонунни мазмун ва моҳиятини тушунтириб ўтди, Таълим муассасаси талабалари ўзлари қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

Таълим муассасаси Матбуот хизмати