ХАЗРАТИ АЛИНИНГ УЙЛАНИШЛАРИ
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага ҳижрат қилиб келганларидан бироз ўтиб Маккада қолган қизлари Умму Кулсум ва Фотималар ҳам ҳижрат қилиб келишди. Фотима розияллоҳу анҳони кўз остига олиб юрганлар совчи қўя бошладилар. Жумладан, Абу Бакр Сиддиқ ва Умар розиялоҳу анҳумо ҳам сўрадилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг ҳамма арига ўта мулойимлик билан рад жавобини берар эдилар. Бу масала тез орада кўпчиликни қизиқтириб қолди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаламнинг ўзларини тутишларидан баьзи кишилар ўзларича хулоса чиқара бошладилар. Уларнинг фикрича, Расулуллоҳ, соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотимаи Захрони ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга илинаётган бўлишлари керак эди. Шундан сўнг улар Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳунинг ёнларига кириб, у кишига маслаҳат бера бошладилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр ва Умар розиялоҳу анҳумога узр айтдиларми, демак, Алидан бошқа одамни кўзламаёттан бўлсалар керак, деган фикрда эдилар улар. Шунинг учун Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан Фотиманинг қулини сўрашга қистадилар. Али розияллоҳу анҳу эса ишонқирамай: «Абу Бакр ва Умардан кейин бўлармикан-а!?» дер эди. «Нима учун бўлмас экан?! Мусулмонларнинг ичида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга сендан кўра яқинроқ, киши йўқ. Отанг у зотни кафолатига олган. Онанг у киши алайҳиссаломга қараган. Сен ўзинг бўлсанг у зотнинг тарбиясида ўсдинг, энг аввал мусулмон бўлган одамсан» дейишди маслаҳатчилар. Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳу уларнинг гапларидан шижоатланиб, Фотимаи Заҳронинг кўлларини сўраш учун Расулуллоҳ, соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бордилар. Салом бериб, у зотнинг яқинларига ўтирдилар. Уялиб, нима дейишни билмай, ерга қараб ўтиравердилар.
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг бир ҳожат билан келиб, айтишга журъат қила олмаётганларини дарҳол тушундилар. Орадаги ҳижолатни кўтариш учун ўзлари гап бошладилар. «Ибн Абу Толибнинг ҳожати надир?» дедилар. «Расулуллоҳ, соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари Фотимани эслаган эдим», дедилар Ибн Абу Толиб паст овоз билан кўзларини ерга тикканча. Расулулоҳ, соллаллоҳу алайҳи васаллам бу сўзларни эшитишлари билан лутф кўрсатиб: «Хуш келибсан! Сафо келибсан!» дедилар. Орага яна жимлик тушди. Нима қилишни билмай қолган Али иби Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳу секин ўринларидан туриб, чиқиб кетдилар. Ҳайрон ҳолда маслаҳатчилари томон йўл олдилар. Уларга нима дейишни ҳам билмас эдилар. У лар Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуни кўришлари билан нима бўлганини суриштира кетишди. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу эса уларга: «Нима бўлганини билмайман, Расулуллоҳ, соллалоҳу алайҳи васалламга ўша иш хақида сўз очган эдим, у киши: «Хуш келибсан! Сафо келибсан!» дедилар, холос», деб жавоб бердилар. Улар бу гапни эшитишлари билан хурсанд бўлиб кетишди ва: «Ҳалиям иккита гап айтибдилар. Аслида ўша иккисидан бири ҳам сенга кифоя қилар эди», дедилар. Эртасига Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳу яна келдилар. Расулуллоҳ, соллаллоҳу алайҳи васаламга яқинрок жойда турдилар ва у зот эшитадиган қилиб: «Расулуллоҳ, соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизларига совчилик қилмоқчи бўлган эдим. Ўзимнинг бирор нарсам ҳам йўк эди. Аммо яқинлик ва меҳрларидан умидвор бўлиб сўрадим», дедилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу гапни Дарҳол мулоҳаза қилдилар ва у кишига оғир ботмайдиган қилиб: «Бирор нарсанг борми (маҳрга)?» дедилар. «Йўк, эй Аллоҳнинг Расули», деб жавоб бердилар Али. «Ҳутамийя совутинг қани?» дедилар. «Ўзимда, эй Аллоҳнинг Расули», дедилар. «Бўлмаса, ўшани бер», дедилар Расулуллоҳ, соллаллоҳу алайҳи васаллам. Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳу тезда бориб, совутни олиб келдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни сотиб, келинга сеп қилишга амр қилдилар. Совутни Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу тўрт юз етмиш дирҳамга сотиб олдилар. Али иби Абу Толиб розияллоҳу анҳу бу дирҳамларни келтириб, Расулуллоҳ, соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига қўйдилар. У зот муборак кўллари билан уларни олдилар ва бир қисмини Билол розиялоҳу анҳуга бериб, атир ва хушбўй нарса сотиб олиб келишга амр қилдилар. Қолганини Умму Салама розияллоҳу анҳога бериб, келинга керакли нарсаларни сотиб олишни тайинладилар. Сўнгра Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларини чақириб, қизлари Фотимани Али ибн Абу Толибга тўрт юз мисқол кумуш маҳр ила, қоим суннат ва вожиб фарийзат шарти ила никоҳлаб бераёттанларига уларни гувоҳ, қилдилар. У зот никоҳ, хутбасини келин-куёвнинг хақларига дуо қилиш, уларга бахт-саодат ва солиҳ, зурриёт тилаш билан тамомладилар. Бу маросимнинг охирида эса мехмонларга бир идишда хурмо кўйилди. Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳунинг қариндошлари бу ходисани катта хурсандчилик ва маросим ила нишонладилар. Хатто куёвнинг амакиси Ҳамза ибн Абдулмуттолиб иккита жонлиқ сўйиб, мадиналикларга зиёфат ҳам берди. Ўша пайтда ҳазрати Али розияллоҳу анҳу йигирма беш, Фотимаи Захро ўн саккиз ёшда эдилар. Келинни ҳазрати Али розияллоҳу анҳу ижарага олган хонага узатиб боришди. Шундай килиб, уларнинг оилавий хаётлари бошланди. Ижарага олинган хона Масжиди Набавийдан узоқда эди. Пайғамбар солаллоҳу алайҳи васаллам вақтлари бўлганда бориб, Фотимаи Заҳродан хабар олиб турдилар. Кейинроқ Расулуллоҳ, соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни яқинроққа кўчириб келишни режалаштирдилар. Бу режадан хабар топган Хориса ибн Нуъмон розиялоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хоналаридан бирига хамдевор бўлган хонасини келин-куёвга бўшатиб берди. Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳу ўта камбағал ва дунё ишларига зоҳид бўлганликларидан уларнинг ҳаётлари иқтисодий танглик ила ўтар эди.
Ҳаннод ад-Дийнаварий Шаьбийдан келтирган ривоятда ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтадилар: «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари Фотима розияллоҳу анҳога уйланганимда менинг ҳам, унинг ҳам бир қуй терисидан бошқа тўшагимиз йуқ, эди. Кечаси устида ухлар эдик. Кундузи унда сувчи туямизга ем берар эдик. Менинг ундан (Фотимадан) ўзга хизматчим йўқ эди». Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва бошқалар келтирган ривоятда Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анху қуйидагиларни айтадилар: «Расулуллоҳ, соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига Фотимани никоҳлаб берганларида у билан бирга теридан бўлган ёпкич, ичига хурмо фатиласи солинган болиш, тош тегирмон, сув идиш ва иккита мешча юборган эканлар. (Фотима онамизнинг сеплари мазкур нарсалардан иборат бўлган.) Бир куни Али Фотимага: «Аллоҳ хаққи, қудуқдан сув тортавериб, кўкрагим оғриб кетди. Аллоҳ отангга асирлар берди. Бориб, бирорта хизматчи сўрасанг қандай бўларкин?» деди. Фотима: «Мен ҳам тош тегирмонни айлантиравериб, қўлларим қавариб кетди», деди ва Расулуллоҳ, солаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига борди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Нимага келдинг, қизим?» дедилар. «Сизга салом бергани келган эдим», деди Фотима ва у зотдан сўрашга хаё қилиб, ортига қайтди. «Нима қилдинг?» деди Али унга. «У зотдан сўрашга ҳаё қилдим», деди. Кейин икковлари биргалашиб Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бордилар ва Али: «Эй Аллоҳнинг Расули! Қудуқдан сув тортавериб, кўкрагим оғриб кетди», деди. «Мен ҳам тош тегирмонни айлантиравериб, кўлларим қавариб кетди. Аллоҳ, сизга асирларни ва кенгликни берди. Бизга хизматчи беринг», деди Фотима. «Аллоҳга қасамки, сизларга бериб, аҳли суффаларни очликдан қоринлари буришиб турган холда кўя олмайман. Мен уларга бергани нафақа топа олмай турибман. Уларни (асирларни) сотиб, тушган маблағни ўшаларга инфоқ қилмоқчиман», дедилар. Икковлари қайтиб кетишди. Улар қатийфа, яьни теридан бўлган ёпинчиқларига кириб ётганларида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига келдилар. Икковлари уни бошларига ёпсалар, оёқлари очилиб қолар, оёқларига ёпсалар, бошлари очилиб қолар эди. Улар сапчиб турдилар. У зот: «Жойингиздан қимирламанг! Мен сизларга мендан сўраган нарсангиздан кўра яхшироқ нарсанинг хабарини берайми?» дедилар. «Ҳа», дейищди. «Бир калималарки, уларни менга Жаброил таълим берди. Ҳар намоздан кейин ўн марта Аллоҳга тасбеҳ айтасизлар. Ўн марта ҳамд айтасизлар. Ўн марта такбир айтасизлар. Тўшакларингиздан жой олганингизда эса ўттиз уч марта тасбеҳ айтинглар. Ўттиз уч марта ҳамд айтинглар. Ўттиз тўрт марта такбир айтинглар», дедилар у зот. Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳу «Аллоҳга қасамки, Расулуллоҳ, соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганимдан буён уларни тарк килганим йўк», деди». Уламоларимиз китобларида Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу билан Фотимаи Захронинг оила қуришлари иккинчи ҳижрий санада Бадр урушидан кейин бўлганлигини таъкидлаганлар.
А.Усманов