Бемор зиёрат қилиш фазилати
Абу Асма розияллоху анхудан ривоят килинади: «Ким биродари учун дуо килса, жаннатнинг хурфасида булади», деди.
Абу Килобага: «Жаннатнинг ҳурфаси нима?» дедим.
«Жаннатнинг мевалари», деди.
Абу Килобага: «Абу Асмо кимдан қилган?» дедим.
«Савбондан, у эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан» деди».
Дуога муҳтож кишиларнинг энг олдинги сафларида бемор ётган кишилар турадилар. Ушбу ҳадисда беморни бориб куриб, унга шифо сураб дуо қилиш эса улкан фазийлатли иш эканлиги айтилмокда.
Абдулҳамид ибн Жаъфардан ривоят килинади: «Отам менга хабар бердики, Абу Бакр ибн Ҳазм ва Муҳаммад ибн Мункадир масжид аҳли билан бирга Умар ибн Ҳакам ибн Рофиъ ал-Ансорийни кўргани боришди ва: «Эй Абу Хафс! Бизга ҳадис айтиб бер», дейишди.
«Мен Жобир ибн Абдуллоҳдан куйидагиларни эшитдим: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким беморни кўргани борса, раҳматга шўнғиган булади. Агар унинг олдида ўтирса, уша раҳматнинг ичида қарор топган бўлади», - деганларини эшитганман».
Демак, касални кўргани бориш Аллоҳнинг раҳматига шўнғиш экан, у ерда қарор топиб, раҳматнинг ичида қолиш экан.
Шунинг учун мўмин-мусулмонлар биродарларининг беморликларини эшитсалар, кўргани боришлари, уларнинг холларини сурашлари, шифо тилаб дуо қилишлари улуғ савобли иш ҳисобланар экан.
Абдураҳманов Муҳаммадхон
таълим муассасаси ўқитувчиси