Таълим муассасасида очиқ дарс бўлиб ўтди...
«Ҳидоя» ўрта махсус ислом таълим муассасасида декабрь ойи "Ақоид ва Фалсафа" фани ойлиги муносабати билан «Калом илми» (Ақоид) фани ўқитувчиси Маҳмудов Калимуллоҳ домла 4-курс 49-гуруҳ талабаларига «Аллоҳнинг Росули, саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг нубувватларини исбот қилиш» мавзусида очиқ дарс ўтди.
Ушбу очиқ дарсни ўқув услубий бўлим бошлиғи Абдулбоқи домла Турсунов , Фиқҳ фани ўқитувчиси Азимхон домла Абдуллаев, Улумул Қуръон фани ўқитувчиси Обидхон домла Икрамов ҳамда таълим муассасасининг бошқа тажрибали ва ёш устозлари кузатиб, таҳлил қилдилар.
Очиқ дарсда талабалар ўтилган дарслар асосида қуйидаги саволларга жавоб бердилар:
- «العقيدة» илмининг луғавий ва истилоҳий маъноларини айтинг.
- Аллоҳнинг салбий сифатларидан «المخالفة للحوادث» ҳақида маълумот беринг
- «التوحيد» илмининг луғавий ва истилоҳий маъноларини айтинг.
- «التوفيق» ва «الخذلان» атамасининг луғавий ва истилоҳий маъноларини айтинг.
- «معرفة الله» яъни «Аллоҳ таолони ақлий таниш» вожибми ёки йўқ?
- «التسلسل» ва «الدور» ҳақида маълумот беринг? Уни ботил эканини исботланг.
- «برهان التمانع» ва «برهان التوارد» қандай далил? Батафсил тушунтиринг.
- «النقيض» ва «الضد» калималари ўртасидаги фарқни баён қилинг.
- «لا شريك له» ибораси қандай маъноларни билдиради?
- «القدم» ва «الأزلي» калималари ўртасидаги фарқларни тушунтиринг.
Бундан ташқари очиқ дарс интерфаол, замонавий услуб ва методлар асосида бўлиб ўтди.
Таълим муассасаси Матбуот хизмати