Яратилиш санаси 24.01.2025

Ҳикоя ва қиссалар орқали тарбиялаш усули

Ҳикоя ва қиссалар ибратлантириш, воқеликни осон тушунтириш восита бўлиб, у жамият аъзоларининг ҳамма табақаларига бирдек қабул қилинадиган услубдир. Оддий нутқ қилиш билан солиштирганда ҳикоя айтиш фойдаси тезлиги, таъсир кучи ва таъсирининг узлуксизлиги билан катта аҳамиятга эга. Чунки, инсон табиатан ўтмишдаги ибратли воқеаларни эшитишга, ўқишга, ҳикоя қилишга мойил бўлганидек, ҳаётнинг барча маънолари, жумладан, фаолият, ҳаракат, тафаккур, ҳис-туйғу ва муносабатни ифодалайди. 

“Қуръони Карим қисса орқали шахснинг барча қирраларини тарбиялайди.

Отамиз Одам алайҳиссалом қиссалари орқали Аллоҳ таоло ўзнинг қудратини кўрсатиб, шайтоннинг васвасасидан ҳазир бўлишга, нафс тарбияси, иймон-эътиқодга асосланган тарбия намуналарини кўрсатади. 

Юсуф алайҳиссалом қиссаларида оилавий ва ижтимоий муносабатлар, руҳий тарбия, шахсий комиллик, сабр-тоқат каби мавзулар сингдирилган. 

Юсуф ва Лут алайҳиссалом қиссаларида жинсий тарбия билан бир қаторда ақлий, руҳий, ахлоқий, иродавий, жисмоний ва эстетик тарбия намуналари тилга олинади. Бошқа пайғамбарлар, солиҳ кишилар ҳаётини келтирилишида жамиятнинг ҳар бир қатламига мос келадиган таълим-тарбия намуналари борки, мусулмон шахсияти мактабда, уйда, театрда, кинода ва турли оммавий тадбир ва ахборот воситаларида, қичқа қилиб айтганда ҳаётнинг барча жабҳаларида ўзига ибрат ва топа олади”[1].

[1]. Ал-Қодий, 2002, 192, 193

Турсунов Абдулбоқий,

таълим муассасаси ўқув 
услубий бўлим бошлиғи