Яратилиш санаси 13.02.2025

Талабалар билан саёҳат ташкил қилинди

Бугун, 13 февраль куни дарс машғулотларидан сўнг Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги муносабати билан “Бобурнинг бой меросини ўрганиш, унинг тарихда тутган ўрнини ёшлар онгида мустаҳкамлаш ва ватанпарварлик туйғуларини ошириш” мақсадида 1-курс (56-57-гуруҳ)талабалари, таълим муассасаси маънавият бўлим услубчиси Х.Қодиров  ҳамда гуруҳ раҳбарлари М.Исоқжанов, С.Ақилхановлар бошчилигида саёҳат тадбири ташкил этилди.

📍Саёҳат манзили Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида жойлашган “Ахсикент” архиалогик очиқ осмон остидаги музейи бўлди.

⛺️ Музей зиёрати асносида Захириддин Муҳаммадбобур бобомизнинг халқ тинчлиги йўлида қилган хизматлари ва чеккан заҳматлари ҳамда ҳаётлари давомида  ижодлари тўғрисида маълумотларга  эга бўлдилар.
 

Таълим муассасаси Матбуот хизмати