Яратилиш санаси 28.02.2025

• “Заковат” интеллектуал ўйининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди

Жорий йил 28-февраль куни “Ҳидоя” ўрта махсус ислом таълим муаасасасида диний билимларни синаш мақсадида талабалар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйинининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими, муассаса ўқитувчиси Ю.Шодиев ҳамда Талабалар кенгаши ҳамкорлигида ўтказилаётган мусобақани муассаса ўқитувчиси Ю.Шодиев кириш сўзи билан очиб, ўз сўзида мутахассислик фанлари бўйича салоҳияти юқори бўлган муассаса талабалари қолган йўналишларда ҳам ҳар томонлама билимдон эканлиги, мазкур беллашувлар уларнинг ақлий қобилиятларини янада чиниқтиришини таъкидлади.

 

Таълим муассасаси матбуот хизмати