
Ишга тақсимот
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом таълим муассасасининг 2024-2025 ўқув йили битирувчиларини ишга тақсимот қилиш лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича 4-курс талабалари билан учрашув ўтказилди.




Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов, кадрлар бўлими ходими Абдуносир Бобамирзаев, масжидлар бўлими ходими Музаффар домла Жаббаров, Наманган вилояти бош имом хaтиби Мусохон домла Аббасиддинов ҳамда таълим муассасаси директори Қобилжон домла Мирзабаевлар билан бўлиб ўтган йиғилишда битирувчиларни ишга тақсим қилишга боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.







Маълумки, "Ҳидоя" ўрта махсус ислом таълим муассасаси битирувчилари юртимиздаги масжидларга имом-хатиб, ноиб имом вазифаларига, ишга тақсимот қилинади.


Таълимни давом эттирмоқчи бўлган битирувчилар бакалавр босқичида ўқиш учун Республика олий таълим муассасаларининг бирига ҳужжат топширишлари мумкин.
Тадбир сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ҳамда дуойи хайрлар қилинди.
Таълим муассасаси матбуот хизмати