
Убайдуллоҳ ибн Масъудни роҳматуллоҳи алайҳни таржимаи холлари
Бу имомнинг тўлиқ исимлари Убайдуллоҳ Содруш шарийъа ал-Асғар ибн Масъуд ибн Тожуш шарийъа Маҳмуд ибн Содруш шарийъа Аҳмад ибн Жамолуддийн Убайдуллоҳ ал-Маҳбубий ал-Бухорийдур.
Содруш шарийъа ал-Асғар» «кичик Содруш шарийъа» деганидир. У кишининг катта боболарининг лақаби ҳам Содруш шарийъа бўлганлиги насабларидан кўриниб турибди. Шунинг учун катта бобоси «Содруш шарийъа ал-Акбар»- «Катта Содруш шарийъа», набираси эса «Содрш шарийъа ал-Асғар»-«Кичик Содруш шарийъа» деб аталган. Баъзи манбаларда икковларини «Содруш шарийъа биринчи» ва «Содруш шарийъа иккинчи» деб ҳам фарқланган. Аммо Содруш шарийъа лақаби асосан Убайдуллоҳ ибн Масъуд ал-Буҳорий роҳматуллоҳи алайҳига нисбатан ишлатилган.
Имом Содруш шарийъа Убайдуллоҳ ибн Масъуд ал-Бухорий Бухоро шахрида, ота-боболаридан бошлаб барча авлодлари илм ва фиқҳ уламолари бўлиб келаётган оилада туғлиб вояга етдилар. Боболари имом Тожуш шарийъа Маҳмуд ибн Содруш шарийъанинг тарбиялари натижасида машҳур аллома бўлиб етишдилар.
Имом Содруш шарийъа Убайдуллоҳ ибн Масъуд ал-Бухорийнинг имом Абу Ҳанифага етиб борадиган санадлари қуйидагича.
1. Боболари Тожуш шарийъа Маҳмуд ибн Содруш шарийъа.
2. Катта боболари Аҳмад ибн Жомолуддийн.
3. Жомолуддийн Убайдуллоҳ ал-Маҳбубий.
4. шайх имом Муфтий Имомзода.
5. Шайҳ Имодуддийн.
6. Шамсул Аимма Заранжарий.
7. Имом Сарахсий.
8. Имом Ҳалвоний.
9. Абу Али Насафий.
10. Имом Маҳмуд ибн Фазл.
11. Имом Субазмуний.
12. Абдуллҳ ибн Абу Ҳафс Кабир.
13. Имом Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний.
14.Имом Абу Ҳанифа.
Имом Содруш шарийъа Убайдуллоҳ ибн Масъуд ал-Бухорий замонасининг кўзга кўринган алломаларидан бўлиб, айниқса, Усул фиқх, Фуруъул фиқҳ, Хилоф, Жадал, Ҳадис, Наҳв, Луғат, Адабиёт, Илми Калом, Мантиқ каби илимларда пешқадам бўлганлар. Имом Содруш шарийъа Убайдуллоҳ ибн Масъуд ал-Бухорий бир қанча китоблар таълийф қилганлар.
1. «Ал-Вишоҳ».
2. «Таъдилул улум».
3. «Шарҳул виқоя».
4. «Ал-Муқаддимотул арбаъа».
5. «Аш-шурут вал-Маҳозир».
6. «Ат-Танқийҳ».
7. «Ат-Тавзийҳ».
Имом Убайдуллоҳ ибн Масъуд Ҳанафий мазхабидаги машҳур «Усулу фиқҳ» олимларидан биридирлар. Бу имомнинг «Ат-Танқийҳ» деб аталган китоблари «Усулул фиқҳ» соҳасида мўътабар китоблардан ҳисобланади. Имом ибн Масъуд бу китобларини ёзишни бошлашлари билан имомнинг дўст ва биродарлари унинг қўлёзмасидан кетма-кет кўчириб бордилар. Натижада, асар ёзиб тугалланишдан олдин тарқалди. Кўчиришда баъзи хатоларга йўл қўйилган эди. Имом ибн Масъуд бундан огоҳ бўлгач, «Ат-Танқийҳ» га «ат-Тавзийҳ фий ҳалли ғавомиз Ат-Танқийҳ» номли шарҳ ёздилар.
8. «Нуқоя Мухтасари Виқоя».
Содруш шарийъа ва унинг барча аждодлари илму фан арбоблари сифатида кўп ҳурмат ва иззат билан яшаганлар. Ҳиндистонлик машҳур олим Абдулҳай Лакнавийнинг ёзишича, Саййид Аҳмад ат-Таҳовийнинг шогирди ал-Мавло Абдулмўмин ад-Димётий «Таолийқул-анвор ало дуррил-мухтор» («Дуррул-мухтор китобига ёрқин ҳошиялар») номли асарида, унинг насабини Пайғамбарнинг машҳур саҳобаларидан бири бўлмиш Убода ибн ас-Сомитга боғлайди. У жумладан, бундай деб ёзади: "Устозимиз Саййид Муртазо Ҳусайн силсиласида кўрдимки, Содруш шарийъанинг насабини қуйидагидек зикр этган: Убайдулло ибн Масъуд ибн Тожуш шарийъа Маҳмуд ибн буюк Содруш шарийъа Аҳмад ибн Жамолуддин Абулмакорим Убайдулло ибн Иброҳим ибн Аҳмад ибн Абдулмалик ибн Умар ибн Абдулазиз ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳбуб ибн ал-Валид ибн Убода ибн ас-Сомит ал-Ансорий ал-Маҳбубий. Шунингдек, устозимиз унинг насабини "Бухоро тарихи"да кўрганман дедилар".
Содруш шарийъалар ва уларнинг оила аъзолари фикҳ илмини ўз замоналарининг энг буюк олимларидан олганлар. Уларнинг фиққ илмини ўрганиш силсиласи бухоролик атоқли фақиҳ Абу Абдулло ибн Абуҳафс Кибийрга етиб боради.
Абдулҳай Лакнавий «Мухтасарул-виқоя» муаллифи Содруш шарийъа Иккинчини «Барча томонидан қабул қилинган имом, шариъат қонунларининг соқчиси, аслий ва фаръий (жузъий) муаммолар устоди ва қисқартирувчиси, ақлий ва нақлий (шаръий) фанлар олими, фақиҳ (ҳуқуқшунос), фиқҳ усуллари (асослари)нинг билимдони, мантиқий, муҳаддис (ҳадисшунос), муфассир, тил шйунос, адиб, мутакаллим, буюк қадру манзилат ва юксак мақом эгаси, илму адаб билан тўлиб тошган, мажду азаматни ота-боболаридан мерос қилиб олган зот эди» деб танитади.
Содруш шарийъа Иккинчи 1346м.—747ҳ. йил ҳаётдан кўз юмди. Унинг қабри ота-боболарининг абадий маконлари Бухоронинг Шаръобод деган жойидадир.
Абдуллаев Азимхон
таълим муассасаси ўқитувчиси