
Таҳоратнинг суннатлари
1. тасмия сўзи “Бисмиллаҳ”ни айтишни англатади. Демак, таҳорат қилишни “Бисмиллаҳ”ни айтиб бошлаш суннатдир. Чунки, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо шундоқ қилганлар. Қолаверса у зот алайҳиссалом ўзларининг бир қанча ҳадиславрида бу ишини қилмоққа тарғиб этганлар. Ана шу ҳадислардан бирини келтирамиз.
عن ابي هريرة رضي الله عنه عن النبى صلى الله عليه و سلم قال: لا صلاة لمن لا وضوء له و لا وضوء لمن لم يذكر اسم الله عليه رواه ابو داود والترمذى
Маъноси: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Таҳорати йўқнинг намози йўқ. “Бисмиллаҳ”ни зикр қилмаган одамнинг таҳорати йўқ”, - дедилар”. Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.
Уламоларимиз бу ҳадиси шарифдаги “Бисмиллаҳ”ни зикр қилмаган одамнинг таҳорати йўқ” дейилгани, “таҳоратнинг қомили йўқ”, дегани, дейдилар. Бу, араб тили қоидаларида, хусусан, ҳадиси шарифларда бор нарса.
Шунга биноан, “Бисмиллаҳ”ни айтмай таҳорат қилган одамнинг таҳорати комил бўлмайди, яъни, савоби тўлиқ бўлмайди.
Уламоларимиз, агар таҳоратнинг аввалида “Бисмиллаҳ”ни айтишни унутуб қўйса, эслаган вақтида айтади дейдилар.
2. Икки қўлини русғларигача уч мартд ювмоқ ила бошламоқ.
«Русғ» сўзи арабча бўлиб, билак билан кафтнинг қўшидиш бўғинидаги бир оз туртиб чиқиб турадиган суякка айтилади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ишни ҳам доимий равишда қилганлар ва бир қанча ҳадисларда уни қилишни таъкидлаганлар.
عن ابي هريرة رضي الله عنه عن النبى صلى الله عليه و سلم قال: اذا استيقظ احدكم من نومه فلا يدخل يده فى الاناء حتى يغسلها ثلاث مرات فان احدكم لا يدرى اين باتت يده او اين كانت تطوف يده. رواه الخمسة
Абу Ҳурайра розияллоҳу аҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирортангиз уйқусидан уйғонса, қўлини уч мартда ювмасдан туриб, уни идишга солмасин. Чунки, бирортангиз ҳам қўли қаерда тунаганини билмайди ёки қўли қаера айланганини билмайди”, - дедилар”. Бешовлари риавоят қилишган.
Ушбу ҳадисда уйқудан туриб, таҳорат қилмоқчи бўлган одам таҳорат қилишдан олдин сув бор идишни энгаштириб ёки бирорта кичик идиш билан олиб уч мартда қўлини ювиб ташлаши суннат экани баён қилинмоқда.
Шу билан бирга, бу ишнинг нима ҳикматга биноан жорий қилингани ҳам баён этиляпти. Одам уйқусида қўли қаерларга борганини, нималарни ушлаганини идрок эта олмайди. Эҳтимол, нопок нарсаларни ушлаган бўлиши мумкин. Бинобарн, сувга биринчи бўлиб қўли уриладиган ва бошқа аъзоларнинг ювадиган бўлгани учун аввал қўлини ювиб олиши яхши бўлади.
Ҳанафий уламолари поклиги гумон бўлган нарсани уч марта ювиш зарурлигини мана шу ҳадисдан олганлар.
3. Мисвак қилмоқ.
Чунки, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буни доимо қилганлар ва бошқалалрни ҳам мисвак қилишга тарғиб этганлар.
عن ابي هريرة رضي الله عنه عن النبى صلى الله عليه و سلم قال:لو لا ان اشق على امتى لامرتهم بالسواك مع كل وضوء. رواه مالك والبخارى
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар, умматимга машаққат бўлмасин, демаганимда уларни ҳар таҳоратда мисвок қилишга амир этар эдим”, - дедилар”. Имом молик ва Бухорий ривоят қилишган.
Бизда “мисвак қилиш” деб ишлатиладиган истилоҳ тишни ишқалаб ювиш мъаносидадир. Ўша вақтда маълум бир буталарнинг, аниқроғи эса, арок номли бутаниг учи юмшатилган новдалари билан тиш тозаланган.
Бу ҳадисда Пайғабаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламининг умматларига машаққат бўлишини мулоҳаза қилганлари учунгина ҳар таҳоратда мисвак қилишга амир этмаганларини таъкидлашларидан бу ишга қанчалик аҳамият берилганини билиб олсак бўлади.
4. Оғизни ва бурнини сув ила ювмоқ.
Оғзини ва бурнини ювишни бизда “ чайиш” дейиш одат бўлиб қолган. Бу ишни ҳам Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо қилганлар ва бир қанча ҳадисларида таъкидлаганлар.
عن طلحة بن مصرف عن ابيه عن جده: ان رسول الله صلى الله عليه وسلم توضأ فمضمض واستنشق ثلاثا، يأخذ لكل مرة ماء جديدا. رواه الطبرانى وابو داود
Толҳа розияллоҳу анҳудан отасидан, у бобосидан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат қилдилар. Уч марта оғизларини ва буринларини чайдилар. Ҳар марта янги сув олдилар”. Табароний ва Абу Доввуд ривоят қилишган.
5. Соқолни ва бармоқларни таҳлил қилмоқ.
Таҳлил қилиш бармоқларни бир-бирига ёки соқолга киритиш билан бўлади.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи вассалам қачон таҳорат қилсалар, кафтларига сув олиб, жағлари остига киритар ва у билан соқолларининг орасига сув етказар ва “Роббим мени шундоқ қилишга амир қилган”, дер эдилар”. Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
6. Ювишни уч мартадан қилмоқ.
Бу ҳукм Росуллуллоҳу алаҳиссаломдан ривоят қилинган қуйдаги ҳадисдан олинган:
جاء اعرابى الى النبى صلى الله عليه وسلم يسأله عن الوضوء فاراه ثلاثا ثلاثا ثم قال هكذا الوضوء فمن زاد على هذا فقد اساء و تعدى وظلم. رواه النسائى واحمد و ابو داود
“Бир аъробий Пайғамбар соллаллоҳу алаҳи васалламнинг ҳузурларига таҳорат ҳақида сўраб келди. Бас, унга уч марта-уч мартадан кўрсатдилар. Сўнгра: “Таҳорат мана шундоқ, ким бундан зиёда қилса батаҳқиқ, ёмон қилибди, ҳаддан ошибди ва зулм қилибди”, - дедилар”.
Ким зиёда этиб, уч мартадан ошириб юборса, ёмон иш қилган, шариатнинг чегарасидан чиққан ва ўзига зулм қилга бўлади, дедилар.
Шундан таҳоратда аъзоларни уч мартадан ортиқ ювмаслик кераклиги кўринади.
7-8. Бошининг ҳаммасига бир марта ва икки қулоғига у(бош)нинг суви ила масҳ тормоқ.
عن ابن عباس رضى الله عنه ان النبى صلى الله عليه وسلم مسح برأسه واذنيه ظاهرهما وباطنهما. رواه الترمذى و ابو داود
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбар соллаллоҳу алаҳи васаллам бошларига икки қулоқлари ортига ва ичига масҳ тортдилар”. Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган.
Бу ҳадисда эса, бошга масҳ тортиш вақтида икки қулоққа ҳам масҳ тортилиши Пайғамбар соллаллоҳу алаҳи васаллам томонларидан собит бўлгани айтилмоқда. Унда икки кўрсатгич бармоқни қулоқларининг ичига тиқиб туриб, улар билан қулоқларининг ич томони, икки бош бармоқ билан эса уст томони масҳ қилинади.
Фуқаҳолар ўз китобларида бу ишни айнан ушбу ҳадисга суяниб васф этишган. Фақат, улар кўпчиликка осон бўлсин учун, ҳадисни тўлиқ айтмасдан, қилиниши лозим бўлган ишни айтиб қўйганлар, холос.
9. Ният қилмоқ.
Таҳорат қилишдан олдин уни ният қилмоқ ҳам суннатдандир.
عن عمر بن الخطاب رضى الله عنه قال: سمعت رسول الله صلى الله عليه وسلم يقول: انما الاعمال بالنيات. رواه الشيخان
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алаҳи васаллам: “Албатта, амаллар ниятларга боғлиқдир”, - дедилар. Икки шайх ривоят қилган.
Бунда бетаҳоратликни кетказишни ёҳуд таҳоратсиз адо этиб бўлмайдиган ибодатни қалб ила қасд қилинади. Ниятни тил билан айтиш мустаҳабдир.
10. Тартиб ила қилмоқ.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алаҳи васаллам доимо тартибли равишда, таҳоратнинг амалларини бирини олдинга, бошқасини кейинга сурмай қилганлар. Ояти каримада таҳорат қандай васф қилинган бўлса, ўша тартибда бўлган. Оятда зикр қилинмаган амалларнинг тартибини ҳам бузмай таҳорат қилиш суннатдир.
Тартибнинг вожиб эмаслигига фуқаҳоларимиз қуйидаги далилни келтиришган:
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир киши Набий соллаллоҳу алаҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, жунубликдан ғусл қилаётган одамнинг жасадидан баъзи ерига сув тегмай қолиши ҳақида сўради. Бас, Расулулллоҳ соллаллоҳу алаҳи васаллам: “Ўша ерни ювади. Сўнгра намоз ўқийди”, - дедилар”. Табароний ривоят қилган.
11. Кетма-кет қилмоқ.
Таҳорат қилган киши бир аъзосини ювгандан кейин бошқасини ювишни ҳам орага бегона ишни қўшмай ювишни “Кетма-кет” деб тушунмоғимиз лозим. Таҳоратни қилиб бўлиб, оёқни ювишни бошқа жойга, мисол учун уйга кириб ювишни “кетма-кет қилмаслик” деб тушунилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алаҳи васаллам таҳорат амалларини доимо кетма-кет қилганлар. Аҳёнда бу ҳолатга амал ҳам қилмагани ҳақида ривоят бор.
Имом Молик Нофеъ розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда айтилишича, Ибн Умар розияллоҳу анҳу бозорда таҳорат қилиб, оёқларини масжидга кириб ювганлар ва саҳобалар буни инкор қилмаганлар.
Исмаилов Акрамхон
таълим муассасаси ўқитувчиси