
Шамсул аъимма Ҳалвоний роҳимаҳуллоҳ
Абдулазиз ибн Аҳмад ибн Наср ибн Солиҳ Ҳанафий Бухорий ал-Ҳалвоний ижтимоий-сиёсий фаолияти учун ҳанафийлар етакчиси («Раис ал-ҳанафия») деб номланган. Бундан ташқари отаси ҳолва тайёрлаб сотгани учун Ҳалвоний (ёки Ҳалвоий) нисбати билан машҳур бўлган. У Абу Абдуллоҳ Гунжар ал-Бухорий, Абу Саҳл Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Анматий ва Абу Али Ҳусайн ибн Хизр ан-Насафий каби олимлардан таълим олган.
Унинг шогирдлари орасида машҳур фақиҳлар – Шамсул-аимма ас-Сераҳсий, Абул-Уср ал-Паздавий, Абул-Юср ал-Паздавий, Абу Бакр Муҳаммад ибн Али аз-Заранжарий ва унинг ўғли Бакр ибн Муҳаммад аз-Заранжарий, Муҳаммад ибн Ҳасан ан-Насафий, Абдулазиз ибн Муҳаммад ан-Наҳшабий бор.
Фиқҳ (ислом ҳуқуқи) илмида чуқур билим эгаси бўлган Ҳалвоний ўз замонасида Бухороги энг етук Ҳанафий олими саналган. Машҳур олим Камолпашозода уни "масалаларда мустақил ижтиҳод қилувчи олимлардан" деб таърифлаган.
Ҳалвонийнинг вафоти ҳақида турли ривоятлар мавжуд. Унинг шогирди Абдулазиз ибн Муҳаммад ан-Нахшабий у Шаъбон ойида, 452 ҳижрий (милодий 1060 йил сентябрь)да Кешда (ҳозирги Шаҳрисабз) вафот этганини айтади. Самъоний эса уни 448 (1056) ёки 449 (1057) йилларда шу ерда вафот этиб, Бухорога олиб борилган ва Келобоз маҳалласига дафн этилганини ёзади. Заҳабий эса унинг Шаъбон ойида, 456 ҳижрий (1064 йил август)да Бухорода вафот этганини таъкидлайди.
Асарлари:
- ал-Мабсут – Фиқҳ илми ҳақидаги бу асар
- Мажлис мин межолиси Семсул-аъимма ал-Ḥалвоний фий сифати ашротис саъа ва мақомотил-қияма
- Шарҳ Адаб ал-Қозий ли-Аби Юсуф
- Шарҳ ал-Жоме ал-Кабир
- Шарҳ ал-Ҳиял лил-Кашшоф
- Шарҳ ас-Сияр ал-Кабир
- Аш-Шурут
- Ал-Фаваид
- Китоб ал-Касб
- Китоб ан-Нафақот
- Ал-Воқиот
Манба: Кашфуз зунун, I, 46, 568, 695; II, 1014, 1046, 1298, 1452, 1467, 1999)
Калимуллоҳ домла Маҳмудов
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
таълим муассасаси мударриси