Яратилиш санаси 25.06.2025

“Қабул-2025” бошланди…

▫️"Ҳидоя" ўрта махсус ислом таълим муассасасида ҳам республикамиздаги барча диний таълим муассасалари қаторида 2025-2026 ўқув йили учун қабул ҳайъати жорий йил 25 июндан ўз ишини бошлади.

▫️Қабул ҳайъати томонидан “Қабул-2025” учун тайёргарлик ишлари якунланиб, абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш учун барча шарт-шароитларни ҳозирланди.

▫️Абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш "Ҳидоя" ўрта махсус ислом таълим муассасасида оффлайн шаклда тасдиқланган қабул низомлари асосида амалга оширилмоқда.

▫️Абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш жорий йил 20 июлгача давом этади.
 

Таълим муассасаси матбуот хизмати