
РОСУЛУЛЛОҲДА ГЎЗАЛ НАМУНА БОР
Жорий йил 2 октябр куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатни янада зиёда қилиш мақсадида “Ҳидоя” ўрта махсус ислом таълим муассасасида “Росулуллоҳда гўзал намуна бор” шиори остидаги сийрат мусобақаси бўлиб ўтди.
-xl.jpg)
-xl.jpg)

Мусобақани Қуръон тиловати ва таълим муассасаси ўқитувчиси Нуриддин домла Хошимов томонидан сийрат борасидаги маълумотлари ва келажакда талабаларнинг илмий салоҳиятларини ошириш тўғрисида таклиф ва мулоҳазалари билан бошланди.
-xl.jpg)
-xl.jpg)

Тадбир мусобақа шаклида ташкил этилган бўлиб, таълим муассасаси 56-гуруҳнинг “Ҳилол”, “Буроқ” ҳамда 57-гуруҳнинг “Бадр”, “Қамар” жамоалари иштирок этдилар.
Мусобақа 4 та шартни ўз ичига олган бўлиб, улар қуйидагилар:
- Тезкор савол-жавоб.
Ушбу шартда ҳар бир гуруҳдан биттадан талаба иштирок этади. Ҳар бир иштирокчига “Сиз пайғамбарни кўрганмисиз (макка даври)” китобидан 10 тадан тезкор саволлар берилади. Иштирокчи тез жавоб бериши шарт, ўйлаш учун вақт берилмайди. Ҳар бир тўғри жавоб учун 1 баллдан берилади.
2. Мавзуни баён қилиш.
Ушбу шартда ҳар бир гуруҳдан биттадан талаба иштирок этади. Ҳар бир иштирокчига тақдим этилган мавзулар борасида илмий изланиш олиб боради. Ҳамда мавзуни атрофлича ёритиб беради. Баҳолаш 5 баллик тизимда. Регламент 5 дақиқа.
3. “Иқдул Жавҳар фий мавлидин Набиййил Азҳар” (Мавлиди Барзанжий) китобидан матн ёдлаш.
Ушбу шартда ҳар бир гуруҳдан биттадан талаба иштирок этади. Ҳар бир иштирокчига “Мавлиди Барзанжий” китобидан ёдлаш учун битта атр берилади, иштирокчи берилган атрни ёддан айтиб беради. Баҳолаш 5 баллик тизимда.
4. Ижодий иш.
Ушбу шартда ҳам ҳар бир гуруҳдан биттадан талаба иштирок этади. Энг намунали ижодий иш (шеър ёки мактуб) ғолиб деб топилади. Баҳолаш 5 баллик тизимда. Регламент 7 дақиқа.
-xl.jpg)
-xl.jpg)
-xl.jpg)
-xl.jpg)
-xl.jpg)
-xl.jpg)


-xl.jpg)

Бўлиб ўтган мусобақа қизғин тарзда давом этди. Якуний натижаларга кўра
1-ўрин соҳиби Қамар жамоаси
2-ўрин соҳиби Ҳилол жамоаси
3-ўрин соҳиби Бадр жамоаси



-xl.jpg)


Мусобақа сўнгида ғолиб бўлган жамоалар фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Таълим муассасаси Матбуот хизмати