Яратилиш санаси 16.10.2025

Таълим муассасасида очиқ дарс бўлиб ўтди...

"Ҳидоя" ўрта махсус ислом таълим муассасасида октябръ ойи “Фиқҳ, усулул фиқҳ ва ҳуҳуқшунослик” фани ойлиги деб эълон қилингани муносабати билан фиқҳ фани ўқитувчиси Азимхон домла Абдуллаев 4-курс 51- гуруҳ талабаларига “Фиқҳ” фанидан “Ширкат турлари, саноат ва вужуҳ ширкати ҳамда молиявий муносабатлар” мавзуси бўйича очиқ дарс ўтди.
 

Таълим муассасаси ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари С.Мадмусаев ҳамда таълим муассасасининг тажрибали ва ёш устозлари очиқ дарсни кузатиб, таҳлил қилдилар. 

▫️Дарс интерфаол, замонавий услуб ва методлар асосида бўлиб ўтди.

Таълим муассасаси матбуот хизмати