Яратилиш санаси 25.11.2025

Таълим муассасасининг фидоий ходими “Диний бағрикенглик” кўкрак нишони билан тақдирланди

Жорий йил, 17 ноябр куни Наманган вилоятида “16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни” муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. 

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом таълим муассасасининг фиқҳ фани ўқитувчиси Ишанов Исмоилхон домла таълим-тарбия жараёнида ўзининг чуқур билими, масъулиятли ёндашуви ва юқори маънавий савияси билан алоҳида эътирофга сазовор бўлиб келмоқдалар. У киши талабаларга фиқҳ илмини пухта асослар билан, мантиқ ва далилларга суянган ҳолда ўргатиш, уларда шариат қоидаларини тўғри англаш ва амалиётга татбиқ этиш борасида самарали фаолият юритиб келмоқда.

Шунингдек, Исмоилхон домла таълим муассасасида тарбиячи сифатида ҳам фидойилик кўрсатиб, талабаларнинг ахлоқий камолотини таъминлаш, уларни ватанпарварлик, ҳурмат, инсонпарварлик ва бағрикенглик руҳида тарбиялашга катта ҳисса қўшиб келмоқдалар. У киши доимо ёшларга ибрат бўлиб, ўзини тутиши, ҳалоллик, поклик ва эзгулик борасидаги насиҳатлари билан талабалар ўртасида алоҳида ҳурмат ва обрў-эътибор қозонган.

Айни шу самарали меҳнатлари ва жамоадаги фаол иштироклари учун Ишанов Исмоилхон домла “Диний бағрикенглик” кўкрак нишони билан муносиб тақдирлангани таълим муассасаси жамоаси учун ҳам катта қувонч ва шараф бўлди.

Таълим муассасаси ўқитувчиси