Сохта салафийларга раддия
Сохта салафийларнинг “Жума куни хутба асносида “إن الله و ملائكته يصلون علي النبي…” ояти каримасини ўқиш ҳаром ва бидъат” деган нотўғри даъволари.
Хутба Исломда асосан яхшилик ва эзгуликка чақирувчи даъват демакдир.
Хўш агар хутба ваъз насихат бўладиган бўлса унда мўминларга саловот айтишга чақиришни нима ёмонлиги бор? ояти каримадаги
إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا (۵۶)
Яъни "Албатта Аллоҳ ҳам, Унинг фаришталари ҳам пайғамбарга дуою салавот айтурлар. Эй мўминлар, сизлар ҳам у зотга саловот ва саломлар айтинглар!” мана шу оятни эшитиб ичида бўлса хам бир марта бўлса хам саловот айтиб қўйиш лозимдир.
Оятга буйруқ майлида келганлиги учун умрида бир марта бўлса хам саловот айтиш фарзлиги хақида замонамиз уламоларидан бўлган Абдул Фаттох Абу Ғудда китобларида айтилган.
Сохта салафийлар фитначи эканлигини мана шундан бўлса бўладики Ислом умматини Пайғамбар алайхиссаломдан хам уздириб қўймоқчи. Бугун оятни ўқишни эртага салавотни ҳам айтиш харом бидъат дейди.
Аллох бу фитначиларга ўзи кифоя қилсин.
Олимхон Исаков