Рамазон - ибодат ойи
📜 Аллоҳ таоло айтади: "Эй иймонкелтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарзқилинганидек, сизларга ҳам рўза фарзқилинди. Шоядки, тақво қилсангиз. Саноқликунларда...", Бақара сураси, 183, 184-оятлар.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Рамазон ойинивасф қиларкан уни: "саноқли кунларда..." дебунинг кунлари камлиги ва бажариш осонэканига ишора қилган
📜 Тобеинлардан имом Нахаъийраҳимаҳуллоҳ: "Рамазонда бир кун рўзатутиш (бошқа вақтдаги) минг кун рўзатутгандан афзалдир. У ойда битта тасбеҳайтиш (бошқа вақтдаги) мингта тасбеҳданафзалдир. У ойдаги бир ракат (намоз бошқавақтдаги) минг ракат (намоз)дан афзал", дедилар.
Ибн Ражабнинг "Латоифул маъориф" асаридан
☪️ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Рўзадорга икки хурсандлик бордир. Улар ила суюнгай. Ифтор қилганда суюнгай вақачон Роббисига йўлиққанда, рўзаси ила суюнгай", дедилар.
Бешовлари ривоят қилганлар.
📜Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ муборак Рамазон ойини васф этиб:
“(Бу ойда) нимаики дуо қилинса, эшитилади,
нимаики амал қилинса, (Аллоҳ ҳузурига) кўтарилади,
нимаики яхшилик қилинса, (амал дафтарида) жамланади
ва нимаики зарар бўлса, (Аллоҳ изни ила) даф этилади", деди
📜Рамазонда қуйидаги ишларга ҳаракат қил:
🔖1. Беш вақт намозни масжидда биринчи сафда адо этишга;
🔖2. Рўзадорларни ифтор қилдиришга;
🔖3. Таровеҳ намози, таҳажжуд намозларини адо этишга ва бомдоднинг азонидан аввал дуолар қилишга;
🔖4. Ҳар куни садақа беришга;
🔖5. Гуноҳлардан батамом узоқ бўлиш, тилни сақлаш ва кўзни тийишга;
🔖6. Қуръонни тадаббур билан қироат қилишга;
🔖7. Лайлатулқадрга етказишини ва дўзахдан озод қилишини дуода сўрашга жидди жаҳд қилгин.
Мажид Закий.
Рўза тутишнинг 12 (тиббий) фойдаси
▫️Вазнни камайтиради, оздиради.
▫️Иммунитетни мустаҳкамлайди.
▫️Қаришни секинлаштиради.
▫️Қондаги қанд миқдорини меъёрлаштиради.
▫️Қондаги холестерин миқдорини тартибга солади.
▫️Ошқозон ва овқат ҳазм қилиш тизимига дам беради.
▫️Саратон касаллигининг олдини олишга ёрдам беради.
▫️Яллиғланишга қарши курашади.
▫️Қон босимини яхшилайди.
▫️Терини янгилайди ва соғломлаштиради.
▫️Организмни заҳарли модда(шлак)лардан тозалайди.
▫️Диққатни жамлашни ва мия фаолиятини кучайтиради.
🌙 "Агар билсангиз, рўза тутмоғингиз сиз учун яхшидир", Бақара сураси, 184 - оят.
Abduqayumov Hasanboy
Ta'lim muassasasi 2-kurs talabasi