РЎЗАНИ БУЗАДИГАН ВА БУЗМАЙДИГАН НАРСАЛАР (2-қисм)
وإن احتقن أو استعط أو أقطر في أذنه أو داوى جائفةً أو آمّةً بدواءٍ ووصل إلى جوفه أو دماغه أفطر
Клизма қилинса ёки бурунга дори томизса ёки қулоққа дори ё ёғ томизса ёки ички аъзолардаги ё бош ичидаги жароҳат (дори билан) даволанса рўзаси бузилади.
Изоҳ: Қулоққа сув кириб кетса рўза бузилмайди.
وإن أقطر في إحليله لا
Закарини учига нарса (ёғ, сув, дори) томизса рўзаси бузилмайди.
وكره ذوق شيءٍ ومضغه بلا عذرٍ ومضغ العلك
Узрсиз нарсанинг таъмини билиш ва нарса чайнаб бериш ҳамда сақич чайнаш макруҳдир.
Изоҳ: Аёл кишининг эри бадхулқ бўлиши ҳам узрга киради. Эр овқатни тузи шўр ёки тузи пастлиги учун хотинини жеркиса, аёл киши овқат таъмини тили учи билан билиши макруҳ бўлмайди. Шунингдек бир нарсани сотиб олиш ҳам узрга киради. Уни таъмини билиш макруҳ бўлмайди.
Ёш боласи учун овқат чайнаб берадиган узрли (ҳайз ёки нифос кўрган) аёл топа олмаса, боласига нарса чайнаб бериши макруҳ бўлмайди.
لا كحلٌ ودهن شاربٍ وسواكٌ والقبلة إن أمن
Сурма қўйиш, соқол-муйлабини ёғлаш, мисвок ишлатиш ҳамда ўзига ишонган кишининг (аёлини) ўпиши макруҳ эмас.
Абдуллаев Азимжон
Таълим муассасаси ўқитувчиси