Шамсул-аимма Ҳалвоний (Ҳалвоий)
Абдулазиз ибн Аҳмад ибн Наср ибн Солиҳ Шамсул-аимма ал-Ҳалвоний (ал-Ҳалвоий) ал-Бухорий фиқҳ илмини Ҳусайн ибн Али Насафийдан олган. У 448 – 49-йили Кеш шаҳрида дунёдан ўтиб, Бухорога келтирилиб дафн этилган. Унинг илмий мақоми юксак бўлиб, машҳур мужтаҳидлардан ҳисобланган. Машҳур ва катта ҳажмли асари «Ал-Мабсут» бўлиб, «Китобун-наводир» ҳам унинг қаламига мансуб.
Заҳабий «Сияру аъломин-нубало»да ёзишича, буюк Шамсул-аимма Ҳанафийлар пешвоси ва ўз диёрида раъй тарафдорларининг раиси эди. Ундан Шамсул-аимма Сарахсий, Фахрул-ислом Баздавий, укаси Садрул-ислом Абул-юср, Шамсул-аимма Бакр ибн Муҳаммад Заранжарий илм ўрганганлар.
Зарнужий «Таълумул-мутаалим»да ёзишича, унинг отаси фақир киши бўлиб ҳолвапазлик ва ҳолва сотиш касби билан шуғулланарди.
Абдуллаев Азимжон
таълим муассасаси ўқитувчиси