Яратилиш санаси 24.03.2026
Шамсул-аимма Заранжарий
Бакр ибн Муҳаммад ибн Али ибн Фазл ибн Ҳасан Шамсул-аимма аз-Заранжарий иқтидорли олим ва Ҳанафий мазҳаби ҳимояси бўйича зарбулмасалга айланган имом эди. Ўз шаҳрининг аҳолиси уни "Кичик Абу Ҳанифа" деб аташарди. У фиқҳ илмини Абдулазиз Ҳалвонийдан ўрганиб, ундан ривоят қилган охирги киши ҳисобланади.
Заранжарий узоқ умр кўрди, Ҳанафий мазҳаби бўйича кўп қиррали маълумотга эга бўлиб, фатво олиш учун ҳар доим унга мурожаат қилинарди. У фиқҳ илмини тарқатиш, ҳадислар ривоят қилиш ва имло айтиш бўйича катта хизматлар қилди. 512 йил Бухорода вафот этиб, Калобозда дафн этилди.
Абдуллаев Азимжон
таълим муассасаси ўқитувчиси