Дуо улуғ ибодатдир
«Дуо – у тинчлик сўраш жиҳатидан пасдаги юқоридагидан бир нарсани сўз билан талаб қилиш».
Дуо уламолар наздида икки хил:
«1. Дуои ибодат: Намоз, рўза, ҳажга ўхшаш.
2. Дуои масъала.
Арафа кунида қилинган дуо Қуръон тиловат қилишдан афзал, фарз намозларидан кейин ворид бўлган зикр ва дуо билан машғул бўлиш Қуръонни тиловат қилишдан авлодир.»
«Фуқаҳолар, муҳаддислар, жумҳур уламалар, салафу ҳалафларнинг барчаси дуо мустаҳабдир, дейишган.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қилади: «Парвардиғорингиз: «Менга дуо қилингиз, Мен сизлар учун (дуоларингизни) мустажоб қилай!» дейди. Албатта, Менга ибодат қилишдан кибр қилган кимсалар яқинда тубан ҳалатда жаҳаннамга кирурлар!»
«Оятда «дуо» сўзи «ибодат» маъносида келади. Бу ерда ҳам у «илтижо», «тавҳид» ва «ибодат» каби маъноларни ифода этиши айтилган.»
«Аллоҳ таоло айтади: «Раббингизга зорланиб ва хуфёна (авозсиз) дуо қилингиз! Зеро, У (дуода ва бошқа нарсада) ҳаддан ошувчиларни ёқтирмайди».
Расулуллоҳ ((с.а.в.)) айтадилар: «Дуо у ибодатдир.»
«Аллоҳ таоло ўзининг олти сифатига далолат қилгани сабабида дуо қилишга амр қилгандир.»
- Вужуд (борлиги). Чунки йўққа дуо қилинмайди. Йўқдан бирор нарса сўралмайди.
- Ғанийлиги (бойлиги). Чунки фақирга дуо қилинмайди. Фақирдан бирор нарса сўралмайди.
- Эшитувчилиги. Чунки карга дуо қилинмайди. Кардан бирор нарса сўралмайди.
- Карам (Сахийлик). Чунки бахилга дуо қилинмайди. Бахилдан бирор нарса сўралмайди.
- Раҳмат. Чунки раҳмсизга дуо қилинмайди. Раҳмсиздан бирор бир нарса сўралмайди.
- Қудрат. Чунки ожизга дуо қилинмайди. Ожиздан бирор нарса сўралмайди. Дуони инкор қилувчи ушбу олти сифатли инкор қилувчидир.
Ундан ғофил бўлган олти сифатдан ғофилдир. Сабабларга суяниб, дуо қилмаслик, тавҳиддаги ширкдир. Сабабларни бутунлай тан олмаслик ақлдаги нуқсодир. Сабабларни ишлатишдан юз ўгириш эса, ишларни, сабабларга боғлаб қўйган, шариатга айб тақашдир.
Ахунжанов Қобилжон
таълим муассасаси ўқитувчиси