Яратилиш санаси 21.04.2026

НАЖОСАТЛАР ҲАҚИДА

يطهر البدن والثّوب بالماء وبمائعٍ مزيلٍ كالخلّ وماء الورد لا الدّهن.

Бадан ва либос сув билан ҳамда сирка, (сиқиб олинган) атиргул суви сингари нажосатни кетказадиган суюқлик билан покланади. Ёғ билан покланмайди. 

والخفّ بالدّلك بنجسٍ ذي جرمٍ وإلّا يغسل.

Махсига теккан нажосат (ҳўл ёки қуруқ бўлсин) жисми бор  нажосат бўлса (тупроққа) ишқаш билан, жисми бор нажосат бўлмаса ювиш билан покланади.

وبمنيّ يابسٍ بالفرك، وإلّا يغسل.

Қуриб қолган маний уқалаб ташлаш билан, қуримагани эса ювиш билан покланади.

ونحو السّيف بالمسح.

Қилич ва унга ўхшаш нарсалар масҳ қилиш билан покланади.

Изоҳ: Қилич ва унга ўхшаш нарсалар ер, жун, газлама сингари нарсаларга масҳ қилиш билан покланади.

والأرض باليبس وذهاب الأثر للصّلاة لا للتّيمّم.

Ер эса қуриши ва (ундаги) нажосат асари кетиши билан намоз ўқиш учун пок саналади, таяммум қилиш учун эса йўқ.

Изоҳ: Ер эса қуриши ва ундаги нажосат асари кетиши билан намоз ўқиш учун пок саналади, таяммум қилиш учун пок саналмайди. Яъни ўзи пок бўлади, лекин покловчи бўлмайди.

وعفي قدر الدّرهم كعرض الكفّ من نجسٍ مغلّظٍ كالدّم والخمر وخرء الدّجاج وبول ما لا يؤكل والرّوث والخثي.

Қон, ҳамр, товуқ ахлати, гўшти ейилмайдиган ҳайвонларнинг бавли, ҳайвонлар тезаги, туёқли ҳайвонлар тезаги каби оғир нажосатларнинг кафт (ичи) кенглиги снгари дирҳам миқдоричаси авф қилинади.

Изоҳ: Кийимда ёки баданда дирҳам ва ундан кам миқдордаги оғир нажосат бўлса, у кечирилади. У билан намоз ўқиш мумкин.

وما دون ربع الثّوب من مخفّفٍ كبول ما يؤكل والفرس وخرء طيرٍ لا يؤكل.

Гўшти ейиладиган ҳайвонлар ва отнинг бавли, гўшти ейилмайдиган қушлар ахлати сингари енгил нажосатлар бўлса кийимнинг тўртдан биридан оз миқдори авф қилинади.

ودم السّمك ولعاب البغل والحمار وبولٌ انتضح كرءوس الإبر

Балиқ қони, эшак ва ҳачир сулаги, игна учи сингари сачраган бавллар ҳам авф қилинади.

والنّجس المرئيّ يطهر بزوال عينه إلّا ما يشقّ

Кўриниб турган нажосат айнини кетказиш билан покланади. Айни кетиши машаққат бўлган нажосатлар бундан мустасно.

Изоҳ: Нажосатлар икки хил бўлади: кўринадиган ва кўринмайдиган. Қуригандан кейин кўриниб қоладиган нажосат кўринадиган нажосат дейилади. Бундай нажосатлар айнини кетказиш билан покланади.

وغيره بالغسل ثلاثًا والعصر كلّ مرّةٍ

Кўринмайдиган нажосатлар уч бора ювиш билан покланади. Ҳар ювганда сиқилади. 

وبتثليث الجفاف فيما لا ينعصر

Сиқиб бўлмайдиган нарсаларни уч марта ювиб қуритиш билан покланади.

Изоҳ: Уларни поклашда аввал тўлиқ ювилади, сўнгра сув томмай қолгунча қуритилади. Бу ишни уч бора қилинади. Шунда у пок бўлади.

وسنّ الاستنجاء بنحو حجرٍ منقٍّ

Тозаловчи тошга ўхшаш нарсалар билан истинжо қилиш суннат.

Изоҳ: Истинжо – икки йўлдан чиққан нажосатни масҳ қилиш ёки ювишдир.  Тош, кесак, пахта, латта кабилар билан истинжо қилиш мумкин. 

وما سنّ فيه عددٌ

Истинжо қилишда суннат бўлган адад йўқ.

Изоҳ: Учта ё тўртта ёки маълум ададда истинжо қилиш деган суннат йўқ. Истинжо амалини қилиш суннат саналади.

وغسله أحبّ

Истинжо қилишда ювиш яхшироқдир.

ويجب إن جاوز النّجس المخرج

Нажосат махраж(орқа тешик)дан ўтиб кетса сув билан ювиш вожиб бўлади.

Изоҳ: Жунуб киши, ҳайз ва нифос кўрган аёл аврат аъзоларини сув билан ювиши вожиб бўлади. Тош, кесак, пахта, латта кабилар билан истинжо қилиши жоиз эмас.

ويعتبر القدر المانع وراء موضع الاستنجاء

Истинжо ўрнидан ортиб ёйилиб кетган миқдор ман қилувчи миқдор ҳисобланади. 

Изоҳ: Агар нажосат истинжо ўрнидан ортиб ёйилиб кетса тош ёки бошқа нарсалар билан истинжо қилишни ман қилади. Бу ҳолатда ювиш лозим бўлади.

لا بعظمٍ وروثٍ وطعامٍ ويمينٍ

Суяк, тезак, таом ва ўнг қўл билан истинжо қилинмайди.

Изоҳ: Узри бор кишига ўнг қўл билан истинжо қилиши жоиз. 

Саминов Аъзамхон, 

таълим муассасаси ўқитувчиси