Яратилиш санаси 01.05.2026

«Араб тили — Қуръон тили ва илм калити»

Жорий йил 30 апрел куни араб тилини янада мукаммалроқ ўрганиш ва илм йўлида уни татбиқ этиш мақсадида «Ҳидоя» ўрта махсус ислом таълим муассасасида «Араб тили — Қуръон тили ва илм калити» шиори остидаги мусобақа бўлиб ўтди.

Мусобақани Қуръон тиловати ва таълим муассасаси ўқитувчиси Адҳамжон домла Отаханов томонидан араб тили борасидаги  маълумотлари ва келажакда талабаларнинг илмий салоҳиятларини ошириш тўғрисида таклиф ва мулоҳазалари билан бошланди.

Тадбир мусобақа шаклида ташкил этилган бўлиб, таълим муассасаси 1-2-3 курсларнинг “Имом Сибавайҳ авлодлари”, “Имом Замахшарий авлодлари” “Имом Халил авлодлари”, “Имом Кисоий авлодлари” жамоалари иштирок этдилар.

Мусобақа 3 та шартни ўз ичига олган бўлиб, улар қуйидагилар:

1. Сарф фанидан матн давом эттириш.

Ушбу шартда ҳар бир гуруҳдан биттадан талаба иштирок этади. Ҳар бир иштирокчига «Тасриф ал-Иззий» китобидан тушган матнни давом эттириш ва шарҳлаш. Шарт 5 баллик тизимда баҳоланди. 

2. Жумлани таркиб қилиш.

Ушбу шартда ҳар бир гуруҳдан биттадан талаба иштирок этади. Ҳар бир иштирокчига “Мабда ул-Қироат” китобидан тақдим этилган иккита жумлани таркиб қилиш. Шарт 5 баллик тизимда баҳоланди. 

3. Наҳв фанига доир тушган саволга жавоб бериш.

Ушбу шартда ҳар бир гуруҳдан биттадан талаба иштирок этади. Ҳар бир иштирокчига “Дурусун наҳв (4)” тушган иккитадан саволга жавоб беради. Баҳолаш 5 баллик тизимда.

Бўлиб ўтган мусобақа қизғин тарзда давом этди. Якуний натижаларга кўра

1-ўрин Имом Кисоий авлодлари

2-ўрин имом Халил авлодлари

3-ўрин имом Замахшарий авлодлари

Мусобақа сўнгида ғолиб бўлган жамоалар фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. 

Таълим муассасаси Матбуот хизмати