Мусулмонларни ақидаларидан хатоларни даф қилувчи имом...
Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳнинг қилган энг улкан ҳизматлари Аҳли сунна вал-жамоага қарши чиққан фирқаларнинг даволарига умумий раддия қилишдан ташқари уларга батафсил раддиялар қилганлар.
Яъни бу зот ўша пайтларда омма мусулмонларга ташвиш туғдириб турган мўътазилий етакчиларнинг асарларига бирма-бир раддиялар ёзиб,уларни "очиқ майдонда" да мағлуб қилганлар.
Бунга у зотнинг қуйидаги асарлари яққол далилдир:
— Абу Муҳаммад Боҳилий мўътазилийнинг "Усулул хомса" китобига "Родду усулил хомса";
— Абулқосим Каъбий мўътазилийнинг "Таҳзибул жадал" китобига "Родду таҳзийбул жадал";
— Абулқосим Каъбий мўътазилийнинг "Ваъиддул фуссақ" китобига "Родду Ваъиддул фуссақ";
— Абулқосим Каъбий мўътазилийнинг "Аваилул адилла" китобига "Родду Аваилул адилла" каби асарлар ёзганлар.
Муҳаммад Абдураҳманов