Бировдан дуо сўраш ҳаромми?
"Дарсдан кейин ё бошқа зикрий йиғинларда “Мени ҳаққимга дуо қилинг” деганга ўхшаш сўзлар билан бировдан дуо сўраш ҳаромдир" деганларга раддия
Бошқалардан дуо сўраш жоизлигига шариатимизда кўплаб кўрсатмалар келган бўлиб, шулардан:
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу айтадилар: Мен Пайғамбариммиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан умра сафарига изн сўрадим. Изн бериб айтдиларки, биродарим дуойингда мени ҳам шерик қилгин ва унутмагин дедилар. Шунда Умар розияллоҳу анҳу айтадиларки: Менинг бу дунёда энг хурсанд қилган калима шу бўлди. Абу Довуд ва Термизий ривояти.
Хулоса ўрнида шуни айтамизки Пайғамбариммиз соллаллоҳу алайҳи васалламни ўзлари ўзгалардан дуо олишлари, биз умматларга талим бўлиб У зотданда дуога муҳтожроқ эканиммизга далолат қилади
Муҳаммад Абдураҳманов