Яратилиш санаси 25.05.2026
Қурбон ҳайити муносабати билан талабаларга тавсиялар берилди
Бугун "Ҳидоя" ўрта махсус ислом таълим муассасасида талабалар учун махсус учрашув ташкил этилди. Учрашувда Таълим муассасаси директори Қ. Мирзабоев ҳамда Манавий-маърифий масалалар бўйича директор ўринбосари Р.Насриддинов талабаларга муҳим кўрсатмалар беришди.
✅ Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, Муфтий ҳазратларининг Қурбон ҳайити муносабати билан йўллаган байрам табриги ҳам ўқиб эшиттирилди.








▫️Суҳбат давомида Қурбон ҳайитини мазмунли ва тартибли ўтказиш, талаба одоби ва масъулияти ҳақида муҳим тавсиялар берилди.
▫️Сафар ва йўл ҳаракати давомида хавфсизлик қоидаларига амал қилиш каби масалаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.
Таълим муассасаси Матбуот хизмати