Яратилиш санаси 10.06.2026

Абу Музаффар Муҳйиддин Муҳаммад Аврангзеб Оламгир (2-қисм)

Аврангзеб Оламгир ҳақида Доктор Аҳмад Шалабий “Мавсуаъту-тарихи исламия” китобида шундай ёзади: “У ислом шариати ва унинг одобларига қаттиқ риоя қилган зоҳид император - подшоҳ эди. У катта уламолар қўлида илм олди (ўрганди) ва билган илмига амал қилиб шароб ичмади ва мусиқа бўлган жойда ўтирмади.   

Аврангзеб ислом таълимотларини жиддий эътибор билан амалга оширди ва мусулмонлар тўлайдиган закотга ўхшаш жизя солиғини ҳиндуларга қайта тиклади. Жизя солиғи қарийб 100 йилдан бери амалда эмас, у ўз кучини йўқотган эди. Жизя солиғи тиклангандан сўнг  мамлакат ва унинг ташқарисида ҳиндулар бош кўтардилар. 

Баъзи жанглари унга қарши бош кўтарган афғон қабилаларига қарши бўлди. Улардан кўпи уларга солинган жизя солиғидан норозиликларини очиқ эълон қилган ҳиндуларга қарши бўлган жанглар эди. Аврангзеб 90 ёшга киргунга қадар ўз ҳаётини жанг майдонларида шундай ўтказди ва у жанг майдонида вафот этди. Мусулмонлар уни тақвоси, Ислом арконларини маҳкам тутганлиги ва уни ҳимоя қилганлиги сабабли Аллоҳнинг солиҳ дўстлари (авлиёлар)дан деб билардилар.

Аврангзебда уни бошқа подшолардан ажратиб турувчи хусусиятлари бор эди дейиш мумкин. Халқни қақшатқич солиғлардан ҳимоя қилган иқтисодий ишлаб чиққан асосларини сингари. Одамлари унинг ҳузурига келишлари ва унга шикоят қилишлари учун ҳар куни тўсиқсиз пардасиз узоқ ўтириши. У Аллоҳнинг ердаги соясидир. Унинг ҳукмронлиги даврида мадрасалар, масжидлар, карвонсаройлар ва кўзи ожизлар (мискинлар ) учун уйлар сони кўпайди. Авлиёлар ва мутасаввифларни ўз қарамоғига олиб уларга ҳомийлик қилди. Шу сабабли у олим ва илмига амал қилган подшоҳ эди. У маърифат ва мурувватни кенг ёйди.

У ислом оламида энг катта масжидлардан бири ҳисобланадиган Лоҳурдаги Подшоҳ масжидини қурдирди. 1707 йилда (Ҳиж. 1117 йил) вафот этди”. (таржима)[3] 

Аврангзеб даврида олимлардан Зафихон “Мутаҳаббул-лубоб” асарини ёзиб тугатади. Мирзо Муҳаммад Козим “Оламгирнома”, Муҳаммад Соқий “Маосири Оламгирий”, Сужан Рай Хатри “Хулосотут-таворих”, Бхемсен “Нушкаи дилкушо”, Ишвар Дас “Футуҳоти Оламгирий” асарларини ёзганлар. Уларда Аврангзеб даври билан бирга бобурийлар салтанати тарихига оид қизиқарли маълумотлар берилган.

[3] Доктор Аҳмад Шалабий. Мавсуаъту -тарихи исламия. Қоҳира:1-нашр,1983 й. Б-30306.

Маҳмудов Калимуллоҳ

таълим муассасаси ўқитувчиси