Яратилиш санаси 28.10.2021
Ҳавои-нафсига мос келган фатвони олиш...
Мужтаҳидлик мақомига етмаган киши ҳар бир мазҳабдан ҳавои-нафси истагига мос келган фатвони олиб амал қилиши шариатда «талфиқ» дейилади.
Соддароқ қилиб айтганда талфиқ ғирт бемазҳабликнинг ўзгинасидир.
Тўрт мазҳаб фуқаҳолари талфиқдан қайтарганлар.
Жалолуддин Маҳаллий «Жамъул-жавомеъ»нинг шарҳида (2-жилд, 440-бет) айтади: «Энг саҳиҳ сўз шуки, омийлар модомики ижтиҳод мартабасида бўлмас экан, уларга муайян бир мазҳабга тақлид қилиш лозим бўлади. У хоҳ бошқа мазҳабни ўз мазҳаби билан тенг ва ё аржаҳ деб эътиқод қилсин, буни аҳамияти йўқ».
Муҳаммад Абдураҳманов
Ҳидоя ўрта махсус ислом билим юрти мударриси