Яратилиш санаси 27.06.2026

Спорт – соғлиқ гарови

Инсон саломатлиги — жамият бойлиги, миллат келажагининг мустаҳкам пойдеворидир. Соғлом турмуш тарзини шакллантиришда эса спортнинг ўрни беқиёс ҳисобланади. Айниқса, футбол каби оммавий спорт турлари инсоннинг нафақат жисмоний, балки руҳий ва ижтимоий фаоллигини ҳам оширади.

Шу маънода, “Ҳидоя” ўрта махсус ислом таълим муассасаси мударрисларининг ҳар ҳафта мунтазам равишда футбол ўйинларини ташкил этиб келаётгани таҳсинга сазовордир. Ушбу спорт тадбирлари орқали устозлар нафақат жисмоний фаолликни таъминламоқда, балки соғлом турмуш тарзини амалда тарғиб этмоқдалар. Жамоавий ўйинлар эса ўзаро аҳиллик, ҳамжиҳатлик ва самимий муносабатларни янада мустаҳкамламоқда.

Хулоса қилиб айтганда, спорт — инсон саломатлигининг кафолати, жамият соғломлигининг муҳим омилидир. Футбол эса нафақат қизиқарли ўйин, балки тарбия, интизом ва соғлом ҳаёт мактабидир.

Таълим муассасаси Матбуот хизмати