Яратилиш санаси 27.06.2026

Таълим муассасаси матбуот ходимлари тақдирланди

Ўзбекистонда 27 июнь Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни сифатида кенг нишонланади. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 3 сентябрдаги 948-XII-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни этиб 27 июнь белгиланди.

Юртимизда “Тараққий” номли илк газета Тошкент шаҳрида Исмоил Обидов муҳаррирлигида 1906 йил 27 июндан эътиборан чоп этилиб, ўзбек матбуотигатамал тоши қўйилган эди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги ташкилот ва таълим муассасаларда ҳам Матбуот хизматларифаолият юритмоқда. Шу билан бирга тизимдаги имом-хатиблар, ўқитувчилар ва талабалар Ислом дини билан боғлиқ масалалар, илмий-маърифий ва ижтимоий йўналишларда оммавий ахборот воситаларида, теле-радио каналлар, нашриёт ва матбаалар, интернет сайтларида долзарб мавзуларда чиқишлар қилмоқдалар. 70га яқин интернет сайтлари ва медиа марказлари, Ҳидоят ва Мўминалар журналлари ҳамда Ислом нури газетаси орқали халқимизга маърифат улашилмоқда.

"Ҳидоя" ўрта махсус ислом таълим муассасаси Матбуот хизмати ходимларини байрам муносабати билан тақдирлаш мақсадида тадбир ўтказилди. "Ҳидоя" ўрта махсус ислом таълим муассасаси директори Қобилжон домла Мирзабаев, Маънавий-маърифий ишлар бўйича мудир ўринбосари Ривожиддин домла Насриддинов шунингдек ўқитувчилар ва Матбуот хизмати ходимлари иштирок этдилар.

Ўзбекистонда 27 июнь Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни сифатида кенг нишонланади. Шу муносабат билан "Ҳидоя" ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот ходимлари Абдураҳимов Баҳромжон,  Джамалов Мухторжон, Ходжиев Баҳромжоннинг меҳнати юксак қадрланиб, таълим муассасаси раҳбарияти томонидан эсдалик совғалар билан мукофотландилар... 

Таълим муассасаси Матбуот хизмати