Яратилиш санаси 13.06.2026

УМАР РОЗИЯЛЛОХУ АНҲУНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ (2-ҚИСМ)

و قال ابن عمر ما نزل بالناس امر قط فقالوا قيه و قال فيه عمر الا نزل فيه القران على نحو ما قال عمر  رواه الترمذى   

Ибн Умар розияллоху анҳу айтади: «Қачон одамларга бир иш тушсаю, улар бир гап айтиб, Умар бир гап айтса, албатта, Умар айтганига ўхшаш Қуръон нозил бўлар эди».  Термизий ривоят қилган.

Шарҳ: Ана шўндоқ ҳолатлардан учтасини аввалги ривоятнинг шарҳида ўргандик Уламоларимиз Умар ибн Хаттоб розияллоху анҳунинг фиқо-ларига мувофиқ бўлган шунга  ўхшаш холатлар ўн бешта эканлигини таъкидлайдилар.

Албатта, бу жуда ҳам катта фазилатдир. Бўн­доқ бўлиши Умар ибн Хаттоб розияллоху анҳунинг фазллари Аллоҳ таолонинг ҳўзурида ҳам жуда юқори эканлигини кўрсатади.

 Ибн Умар розияллоху анҳудан ривоят қилинади: «Набий   соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллох; ҳақни Умарнинг тилида ва дилида қилгандир», дедилар». Термизий ривоят қилган.

Шарҳ: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақ Умар ибн Хаттоб розияллоху анҳунинг ҳам тилида, ҳам дилида эканлиги ҳақида таъкидли гувохлик беришлари ҳазрати Умарнинг улкан саодатларидир. Бўнчалик фазилат ҳар кимга ҳам насиб қилавермайди.

 Уқба ибн Омир розияллоху анҳудан риво­ят қилинади: «Набий  соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар мендан кейин набий бўлганда, албат­та, Умар ибн Хаттоб бўлар эди», дедилар». Термизий ривоят қилган.

Шарҳ: Фақатгина Муҳаммад соллаллоху алайҳи васаллам охирги Пайғамбар бўлганликлари туфайли Умар ибн Хаттоб розияллоху анҳу Пайғамбар булмай қолганлар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ҳақуларидаги бу гаплари олий бир мақомнинг тасдиқидир. Бу мислсиз олий мақом фақатгина Умар ибн Хаттоб розияллоху анҳуга насиб этгандир.

Умар Абу Бакрга: «Эй Расулуллохдан кейинги одамларнинг яхшиси!» деди. Шунда Абу Бакр: «Агар шуни айтган бўлсанг, эшитиб қуй. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Қуёш Умадан кўра яхшироқ одамнинг устидан чиқмаган», деганларини эшитганман», деди». Термизий ривоят қилган.

Шарҳ: Бу ҳам Умар ибн Хаттоб розияллоху анҳу учун  катта башоратдир.

Уламоларимиз ҳамда Ислом уммати бунга ўхшаш барча далил ва ҳужжатларни чуқур тахлил қилиб чиқиб, «Исломда фазл жихатидан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан кейин Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу туради», деган иттифоққа келганлар.

Шунингдек барча уламолар Умар ибн Хаттоб розияллоху анҳу жаннат башорати берилган ўн саҳобаи киромнинг иккинчилари эканлигига ҳам иттифоқ қилганлар.

Қуйидаги икки ҳадиси шарифдан Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг нафақат жаннати эканликларини, балки жаннатдаги олий мартабаларга эришажакларини билиб оламиз.

 Абу Ҳурайра розияллоху анҳудан ривоят қилинади: «Набий  соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уйқумда ўзимни жаннатда кўрдим. Қарасам, бир аёл қасрнинг ёнида таҳорат қилмоқда. Мен: «Бу қаср кимники?» дедим. «Умарники», дедилар. Унинг рашкини эслаб, орқамга қайтдим», дедилар. Шунда Умар йиғлаб: «Сиздан рашк қилармидим, эй Аллоҳнинг Расули?» деди». Икки шайх ривоят қилган

Абу Бурайда розияллоху анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг чоғида Билолни чақирдилар ва унга: «Эй Билол, нима ила мендан олдин жаннатга кирдинг? Қачон жаннатга кирсам, албатта олдимда сенинг шитир-шитирингни эшитаман. Бу кеча ҳам жаннатга кирдим ва олдимда сенинг шитир-шитирингни эшитдим. Сўнг бир олтиндан бўлган тўртбурчак ва баланд қасрга келдим: «Бу қаср кимники?» дедим. «Бир араб одамники», дедилар. «Мен арабман. Бу қаср кимники?» дедим. «Қурайшлик бир одамники», дедилар. «Мен курайшликман. Бу қаср кимники?» де­дим. «Муҳаммаднинг умматидан бир одамники», дедилар. «Мен Муҳаммадман. Бу қаср кимники?» дедим. «Умар ибн Хаттобники», дедилар. Шунда Би­лол:      «Эй Аллоҳнинг Расули! Қачон азон айтсам, албатта, икки ракъат намоз ўқидим. Қачон таҳоратим кетса, албатта, ўша вақтнинг ўзида таҳорат қилдим ва менинг зиммамда Аллох; учун  икки ракъат намоз бор, деб билдим», деди. Ра­сулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўша икки нарса билан экан», дедилар». Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар.

Ушбу ривоятлар билан танишиб чиқдан ҳар бир одамда қуйидаги саволларнинг пайдо бўлиши турган гaп.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак тилларидан ворид бўлган ҳадиси шарифларда бўндоқ олий даражада мақталаётган фазллар Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга насиб қилди.

Зияев Абдуқаҳҳор,

таълим муассасаси ўқитувчиси