Яратилиш санаси 27.02.2026

Доктор Муҳаммад Саид ибн Рамазон ал-Бутий ҳазратлари

Доктор Муҳаммад Саид ибн Рамазон ал-Бутий ҳазратлари 1929 йили Туркия ҳудудига кирувчи, Ироқнинг шимолий томонидаги Бутан (Ибн Умар) оролчасидаги Жилко қишлоғида дунёга келдилар. 

Тўрт ёшга етганларида оталари мулла Рамазон билан бирга Дамашққа ҳижрат қилдилар. Академик лицейни Дамашқдаги исломий йўналиш маъҳадида тамомладилар. 

1953 йили Азҳар университетининг шариат факультетида ўқишни давом эттирдилар.

1955 йили халқаро дипломни қўлга киритдилар. Келгуси йили Азҳар университетининг араб тили факультетида ўқишни давом эттирдилар. Ана шу йил ниҳоясида тарбия дипломини ҳам қўлга киритдилар.

1960 йили Дамашқдаги шариат факультетида профессор ассистенти бўлиб ишладилар.

1965 йили Азҳар университети тавсияси билан ислом шариати усулидан докторлик дипломини қўлга киритдилар.

Мазкур йили Дамашқ университетига мударрис бўлиб тайинландилар. Сўнг вакил, кейин проректор, сўнгра Дамашқ университетининг ақида ва дин бўлимининг бошлиғи бўлдилар. 

Бутун дунёда бўлиб ўтадиган йиғин ва конференцияларда ҳозирги вақтга қадар иштирок этадилар. Иорданиянинг Аммон шаҳридаги Ислом маданияти тадқиқот маркази академиясининг аъзоси ва яна Оксфорд академиясининг олий мажлиси аъзосидирлар.

Араб, турк, курд тилларини яхши ва бироз инглиз тилини биладилар.

Абдураҳимов Баҳромжон, 

таълим муассасаси ўқитувчиси