Ҳанафий мазҳабида айтилган ҳар бир гапнинг оят ва ҳадисдан далили бор...
Кимки Мавлоно Алий ал-қори раҳимаҳуллоҳнинг “Мухтасар ал-Виқоя” китобига ёзган шарҳини инсоф ва сабр-тоқат билан ўқиб чиқса, ҳанафий мазҳабида айтилган ҳар бир гапнинг оят ва ҳадисдан далили бор эканига ишонч ҳосил қилади.
Шунингдек, Мавлоно Абдулҳайй ал-Лакнавий раҳимаҳуллоҳнинг “Умдат ур-риоя” ҳамда “ас-Сиъоя” китобларини ўқиган одам ҳам бунга тан беради.
Покистонлик уламолардан Аллома Зафар Аҳмад Усмоний раҳимаҳуллоҳ ўзининг устози Шайх Ашраф Али ат-Таҳонавий раҳимаҳуллоҳнинг кўрсатмалари билан "Эъло ус-сунан" номли йигирма бир жилдли китобни йигирма йил давомида ёзиб тугатганлар.
Бу китобда улкан меҳнат самараси ўлароқ, ҳанафий мазҳабидаги фиқҳий масалалар ҳадислар асосида ечилганини исбот қилибгина қолмай, ҳадисдан фойдаланишда бошқа мазҳаблардан устун эканини ҳам исбот қилиб берилган.
Муҳаммад Абдураҳманов