Хизбут-тахрир фитналаридан бири...
Хизбут-тахрир фитначилари томонидан динни сохталаштиришдаги катта алдовларидан бири: қасам масаласида акс этади. “Ҳизбут таҳрир”га янги кираётганлар халифалик давлати барпо қилишда жони ва оиласидан кечиб бўлса ҳам ҳаракат қилишга қасам ичади. Ташкилот аъзолари онгларига ушбу қасамни бузса “диндан чиқишлари” ва гўёки “кофир” бўлишлари сингдирилади.
Биринчидан, Исломда қасамнинг ўз шартлари бўлиб, бузғунчи нарсаларга қасам ичилмайди.
Чунки ҳадисда: “Ким Аллоҳга тоат қилишга қасам ичган бўлса, тоат қилсин. Ким Аллоҳга осий бўлишга қасам ичган бўлса, (Аллоҳга) осий бўлмасин (яъни, қасамини бузсин) борада “Саҳиҳи Бухорий”да 6621-рақамли ҳадисда Ойша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади: “(Отам) Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) токи Аллоҳ таоло қасам каффорати ҳақидаги оятни нозил қилгунига қадар, зинҳор ичган қасамларини бузмас эдилар. (Ўша оят нозил бўлгач эса): “Қачонки бир нарсага қасам ичсаму, кейин бошқа нарса ундан хайрлироқ эканини кўрсам, албатта ўша афзал ишни қилавераман, ушбу қасамим учун эса каффорат тўлайман”, дедилар”.
Шунингдек, Имом Бухорий (“Саҳиҳи Бухорий”, 6624, 6625-ҳадислар) ва Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда қуйидагича айтилган: “Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): – Биз дунёда охиргилар, аммо Қиёмат кунида аввалгилармиз, – дедилар ва яна: Аллоҳга қасамки, киши ўз аҳли-аёлига зиён келтирувчи қасамни ичиб, шу қасамида туриб олиши гуноҳдир. Киши бундай пайтда қасамини бузиб, Аллоҳ фарз қилган каффоратни тўлаши ўзи учун яхшидир”, – дедилар.
Олимхон Исақов